22:08 20 Ноябр 2017
Эфир
Чайхана в городе Чуст (Наманганская область)

Янги рейтинг: Марказий Осиёдаги энг хотамтой одамлар - ўзбекистонликлар

Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
54730

Ўзбекистон дунё миқёсида тузилган рейтингнинг 38 поғонасидан ўрин олган, қўшни Тожикистон эса қуйироқда 50 поғонада жойлаштирилган. Расмий Душанбеда хайрия тадбирлари билан аҳолининг 36%гина шуғулланар экан

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik.  Марказий Осиёдаги энг сахий кишилар Ўзбекистонда истиқомат қиладилар, энг зиқналари эса — Қозоғистонда. World Giving Index 2017 томонидан эълон қилинган янги рейтингда худди шундай маълумотлар келтирилган.

Рейтинг ташкилотчиларининг таъкидига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 40% у ёки бу кўринишдаги хайрия ишлари билан шуғуллансалар, Қозоғистонда бу кўрсаткич атиги — 30 %ни ташкил этади.

Ўзбекистон дунё миқёсида тузилган рейтингнинг 38 поғонасидан ўрин олган, қўшни Тожикистон эса қуйироқда 50 поғонада жойлаштирилган. Расмий Душанбеда хайрия тадбирлари билан аҳолининг 36%гина шуғулланар экан.

Аҳолисининг 33%и хайрия ишларига жалб этилган Туркманистонга рейтингнинг 69-поғонаси ажратилган бўлса, Қирғизистон 85-ўринни эгаллаган ва рейтингни Қозоғистон (87ўрин) билан якунлаган.

Рейтинг муаллифларининг таъкидига кўра, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг хайрия ишлари билан шуғулланувчи аҳолиси кўрсаткичи бир хил — 30%дан.

World Giving Index рейтингининг биринчилигини мана тўрт йилдирки Мьянма қўлдан бой бермай келмоқда. Тадқиқотчилар маъумтларига кўра, мамлакат аҳолисининг 91%и хайрия ишлари билан шуғулланар экан.

Баёнотда келтирилишича, Мьянмада пуллар асосан руҳонийларга хайрия қилинади: пуллар ҳажми унчалик кўп бўлмасада, аҳоли мунтазам равишда хайр қилиб турар экан.

Рейтингнинг иккинчи ўрнини — Индонезия, учинчи поғонасини эса — Кения эгаллаган.

Асосий мавзулар