Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг: Тошкентда огоҳлантирувчи баннерлар ўрнатилди

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишНа одной из улиц города Ташкента
На одной из улиц города Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу баннерлар Тошкент шаҳридаги А.Темур, Бобур, Боғишамол, Бешёғоч, Ш.Рашидов кўчаларида йўл бўйларида жойлашган реклама щитларига жойлаштирилди

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга тарғиб қилувчи баннерлар ўрнатилди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Водитель за рулем автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Дахшатли ЙТҲ: Тошкентда аёл бошқарувида бўлган автомобил пиёдаларни уриб юборди

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрида йўл транспорт ҳодисаларининг сонини камайтириш мақсадида йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилувчи, кучли чарчоқлик ҳолатида, хавфсизлик камарини тақмасдан транспорт воситасини бошқармаслик, транспорт воситасини бошқариш вақтида уяли телефондан фойдаланмаслик, тезликни меъёрдан оширмаслик, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқармаслик ҳақида тарғибот баннерлари ишлаб чиқилди ва ўрнатилди.

Ушбу баннерлар Тошкент шаҳридаги А.Темур, Бобур, Боғишамол, Бешёғоч, Ш.Рашидов кўчаларида йўл бўйларида жойлашган реклама щитларига жойлаштирилди.

Тошкентда ҳар ҳафтада турли йўл транспорт ҳодисалари содир бўлади. Масалан, бугун навбатдаги фожиали ЙТҲ содир бўлди. 21 ёшли қиз бошқарувида бўлган "Ласетти" автомобили йўл четида кетаётган пиёдалар устига бостириб борди. Автомашина пиёдаларни уриб юборгач "Нексия" машинасига бориб урилган. Ушбу ЙТҲ оқибатида уч киши жароҳатланган. Яна бир киши олган жароҳатларидан воқеа жойида ҳалок бўлди.

Янгиликлар лентаси
0