05:45 22 Сентябр 2017
Эфир
Дельфинарий

Тошкент марказида дельфинарий ва дунё мўъжизалари жойлашган парк қурилади

© Sputnik/ Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
283 0 0

Паркнинг яна бир ўзига хос жиҳати, бу ерда жаҳоннинг машҳур меъморий дурдоналари нусхалари ҳамда замонавий ландшафт дизайни қад ростлайди

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Stargate systems компанияси Тошкент марказида замонавий юқори технологияли маданият ва истироҳат боғи ташкил этилишига 60 миллион доллар инвестиция киритади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Янги маскан ҳозирги O'zbekiston milliy bog'i негизида ташкил этилади. Лойиҳа уч босқичда амалга оширилади, 2018 йил охиригача инвестор 20 миллион, 2019 йилда 15 миллион ва 2020 йилда 25 миллион доллар сармоя киритади. Парк ҳудуди инвесторга 49 йилга ижарага берилади.

Ривожланиш концепциясига кўра, паркда ўргатилган дельфинлар билан махсус шоулар намойиш этилувчи дельфинарий, серфинг билан шуғулланиш учун сув аттракциони барпо этилади. Бу ерда шунингдек, лабиринт, томоша чархпалаги, америкача тепаликлар, автодром ва бошқа замонавий кўнгилочар аттракционлар қурилади.

Паркнинг яна бир ўзига хос жиҳати, бу ерда жаҳоннинг машҳур меъморий дурдоналари нусхалари ҳамда замонавий ландшафт дизайни қад ростлайди.

Ташкилотчилар бундан ташқари турли тадбирлар ўтказиш учун ўрта асрларга хос қалъа, болалар кафеси ва кўнгилочар майдончалар қуришни режалаштиришган.

Энг кичик ёшдагилар учун велосипед йўлакчалари, болалар майдончаларидан иборат махсус оилавий ҳудуд пайдо бўлади. Бундан ташқари, парк ҳудудида йирик савдо-кўнгилочар маркази, амфитеатр ва рангли тасвирлар проекциясини акс эттирувчи фонтан қурилади.

Инвестор ушбу паркка тўрт дельфин, 50 тўтиқуш, 30 йиртқич қуш, 1000 дона балиқ, 50тадан кипарис ва магнолия дарахтлари олиб келишни режалаштирган.

Тошкент шаҳар ҳокимияти шу йилнинг 1 октябригача иншоотлар, қурилмалар ва аттракционларни бузиш ва демонтаж қилиши, "Ўзбекистон темир йўллари" эса болалар темир йўли демонтаж қилинишини таъминлаши лозим.

Асосий мавзулар