05:53 22 Сентябр 2017
Эфир
В Ташкенте приземлился Boeing, совершивший первый прямой рейс из США

Энг юқорида: "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МДҲда етакчи

Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
454 0 0

Мутахассислар 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида парвоз қилган 22 мингдан ортиқ йўловчининг фикрларини ўрганиб чиқишди

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Туту.ру саёҳатлар сервиси йўловчиларнинг самолётдаги таомлар ҳақидаги фикрлари бўйича МДҲдаги 10 етакчи авиакомпанияни аниқлади. Биринчи ўринни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" қўлга киритди.

Мутахассислар 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида парвоз қилган 22 мингдан ортиқ йўловчининг фикрларини ўрганиб чиқишди. Биринчи ўринда Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси қайд этилди. Йўловчиларнинг деярли барчаси компанияни энг юқори — ўн балл билан баҳолашган. Парвоз вақтида бериладиган таом кўп, қорин бемалол тўяди, агар парвоз 6 соатдан узоқ давом этса икки марта таом берилади. Сервис хизмати худди Марказий Осиёнинг яхши кафеларидагидай.

Иккинчи ўринда "Эйр Астана" (Қозоғистон) қайд этилди. Авиакомпания самолётларида гўштли таомлар, зираворлар, миллий таомлар, вино, пиво берилади. Қисқа парвозларда енгил, лекин мазали таом таклиф этилади.

Учинчи ўринни Россиянинг "Алроса" авиакомпанияси қўлга киритди. Бу компания жаҳонда олмос ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлган "Алроса" компаниясига қарашли. Кейинги ўринларда "Эйр Молдова", "Белавиа", "Аэрофлот", S7, Fly One (Молдова), "Аврора" ва Red Wings жойлашди.

Асосий мавзулар