Шавкат Мирзиёев Тошкент аэропортида Назарбоевни кутиб олди

© Фотохост-агентствоПрезидент Казахстана Нурсултан Назарбаев
Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Назарбоевнинг давлат ташрифи доирасида давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибининг муҳим жиҳатлари ҳамда Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент аэропортида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни кутиб олди, деб хабар берди Акорда.

Ўзбекистон пойтахтига ташриф буюрганидан сўнг Қозоғистон раҳбари Мирзиёев билан ҳамроҳликда Ўзбекистон халқининг умуммиллий рамзи бўлмиш "Мустақиллик ва эзгулик" монументига гул қўйиш учун йўл олди.

Назарбоевнинг давлат ташрифи давомида икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибининг муҳим жиҳатлари ҳамда Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Янгиликлар лентаси
0