22:11 20 Ноябр 2017
Эфир
В Ташкенте открыли памятник первому Президенту Узбекистана Исламу Каримову

Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

© Новости Узбекистана / Шерзод Икрамутдинов
Жамият
Ҳавола олиш
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Тошкентга давлат ташрифи (7)
448 0 0

Нурсултон Назарбоев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов кўп йиллар фаолият олиб борган Оқсарой қароргоҳига ташриф буюрди

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олий мартабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Нурсултон Назарбоев Мустақиллик майдонининг меъморий ечими, чуқур мазмун-моҳиятига юқори баҳо берди.

Президентлар Тошкентдаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий (Қалдирғочбий) мақбараларини зиёрат қилди. Ўтганлар ҳақига Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди.

Зиёрат якунида Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилиб, икки мамлакат ҳамкорлигида янги босқич бошланганини таъкидладилар.

Нурсултон Назарбоев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов кўп йиллар фаолият олиб борган Оқсарой қароргоҳига ташриф буюрди ҳамда буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди.

Мавзу:
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Тошкентга давлат ташрифи (7)

Асосий мавзулар