Мирзиёев ва Назарбоев тор доирада учрашув ўтказишди

© Официальный сайт президента Республики КазахстанПрезиденты Узбекистана и Казахстана - Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев
Президенты Узбекистана и Казахстана - Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Кўксарой қароргоҳида 16 сентябрь куни Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни расмий кутиб олиш маросими бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

В Ташкенте открыли памятник первому Президенту Узбекистана Исламу Каримову - Sputnik Ўзбекистон
Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Давлат раҳбарлари дастлаб тор доирада учрашув ўтказди. Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0