22:07 20 Ноябр 2017
Эфир
Экипаж танка Т-72Б3 армии Казахстана

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

© Sputnik/ Илья Питалев
Жамият
Ҳавола олиш
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Тошкентга давлат ташрифи (7)
371 0 0

Август ойида Қозоғистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор ҳарбий ҳамкорлик режасини тузди

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Ҳужжат Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланди. Унга Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов ва Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноат вазири Бейбут Атамкулов имзо чекди.

"Келишувнинг амалга оширилиши ўзаро тенгҳуқуқлилик ва ҳарбий-техника соҳасидаги ҳамкорлик тамойиллари асосидаги икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади", — дейилади ҳужжатга шарҳда.

Жорий йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий-техника соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштирди. Август ойида Қозоғистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор ҳарбий ҳамкорлик режасини тузди.

Айни кунларда Тошкентда Қозоғистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда жумладан, Қозоғистон ҳарбий саноат мажмуаси корхоналари ўз маҳсулотлари — зирҳланган автомобиллар, универсал полигон қурилмаси, қўмондонлик-штаб машиналари ва радиореле станциялари, радиоалоқа воситаларини намойиш этмоқда.

Мавзу:
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Тошкентга давлат ташрифи (7)

Асосий мавзулар