05:45 22 Сентябр 2017
Эфир
Криптовалюта биткойн

Марказий банк криптовалюталардан фойдаланишни маслаҳат бермайди

© Sputnik/ Владимир Астапкович
Жамият
Ҳавола олиш
56120

Ўзбекистон Марказий банки, аҳолига бугунги кунда дунёда кундан-кунга оммавийлашиб кетаётган, криптовалюталардан фойдаланишни маслаҳат бермайди

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки криптовалюталарнинг бир неча салбий томонларини санаб ўтиб, аҳолига улардан фойдаланишни маслаҳат бермади.

Крпитовалюта (биткоин, эфириум, литкоин ва бошқалар) –  бу электрон пул, блокчейн технологиясига  асосланган рақамли ҳисоб-китоб бирлигидир. Унинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат: криптовалютадан фойдаланаётган томонларнинг анонимлиги сақланиб қолади; ҳеч бир давлат ёки ташкилот уни ишлаб чиқариш ёки айланишига хўжайинлик қила олмайди;

“Иқтисодиётнинг ҳозирги ривожланиш босқичида криптовалюталарни жорий этиш ва улар воситасида операцияларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирган ҳолда, мазкур операцияларда аҳолининг иштирок этиши тавсия этилмайди”, — дейилган Ўзбекистон Марказий банки хабарида. 

Бундай маслаҳат берилишига Марказий банк криптовалюталар билан боғлиқ бир неча сабабларни санаб ўтган.

Хусусан, криптовалюталардан баъзан ноқонуний операцияларда, жумладан терроризми молиялашда фойдаланилаётгани, давлат ва халқаро молия институтлари уларни назорат қила олмаслиги, улар хуфиёна иқтисодни кенгайтиришга сабаб бўлаётгани, кескин қадрсизланиб қолиши мумкинлиги  ва марказий банкларнинг нзорат қилиш сиёсатини чеклаётгани санаб ўтилган.

Шу билан бир вақтда, Марказий банк жаҳон молиявий хизматлари соҳасидаги янгиликлар, қўлланилаётган технологияларни кузатиб ва мунтазам равишда таҳлил қилиб бораётгани ҳам қайд этган.

Асосий мавзулар