22:08 20 Ноябр 2017
Эфир
Вид на планету Земля с космоса

Табиат ўзгаришларини кузатиш ва кадастрлашда Қозоғистон спутниклари ёрдам беради

© Flickr/ NASA Goddard Space Flight Center
Жамият
Ҳавола олиш
326 0 0

Бундан олдин “Роскосмос” ҳам ушбу соҳада Ўзбекистонга ўз хизматларини таклиф қилган эди.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон коинот саноатида ҳам ҳамкорликни ривожлантириш арафасида туришибди, деди Нурсултан Назарбаев Ўзбекистонга бўлган ташрифи давомида.  

"Қозоғистон ва Ўзбекистон коинот соҳасида ҳам ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. Қозоғистон спутниклари Ўзбекистон учун ер ҳудудни зоналарга бўлиш ҳақидаги маълумотларни бериши мумкин. Шунингдек ОАВлар учун ҳам уларнинг хизмати ҳозиргидан кўра анча арзон бўлади", — деди Назарбаев.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин Россииянинг "Роскосмос" корпорацияси ҳам ушбу соҳада ҳамкорлик қилиш таклифи билан чиққан эди. Хусусан Роскосмос ГЛОНАСС навигация тизимини ишлатиш борасида ҳамкорлик таклиф қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистон миллий жуғрофий ахборорт тизими ташкил қилмоқда. Янги тизим республиканинг табиий-иқтисодий салоҳиятига баҳо бериш ҳамда давлат органлари ва юридик шахслар учун кадастр маълумотларига тезкор мурожаат қилиш имконини берувчи тизим яратилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 25 миллион доллардан ортиқ.

Асосий мавзулар