“Меҳр ва оқибат” Тошкентда дельфинарий очилишига қарши

© Sputnik / Михаил Мокрушин / Медиабанкка ўтишДельфинарий в Севастополе
Дельфинарий в Севастополе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тор ва саёз сунъий сув ҳавзаси дельфинлар учун шафқатсиз қамоқхона. У ерда дельфинлар денгиздагидан кўра 6 баравар кам яшайди, лекин одамларнинг бундан хабари йўқ.

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. “Тошкентда дельфинарий очилиши ҳақидаги хабарни эшитиб даҳшатга тушдик”, деб ёзади “Меҳр ва Оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш нодавлат жамияти аъзолари Фейсбукда.

“Дельфинларни ҳақиқатдан ҳам яхши кўрсангиз Тошкентда дельфинарий очманг, ушбу хабарни барчага тарқатинг”, — дейилган ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти хабарида.  

Одамлар дельфинарий деганда, кўм кўк сувда сузиб юрган бахтли дельфинлар ва улар билан сузаётган болаларни ва шунга ўхшаш ижобий нарсаларни кўз олдиларига келтиришади. Аслида эса ҳар қандай бассейн, дельфинарий дельфинлар учун ҳақиқий қамоқхона ва қийновдир.

Дельфинарий - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент марказида дельфинарий ва дунё мўъжизалари жойлашган парк қурилади

Мана оддий фактлар, хулоса ўзингиздан:

Табиий шароитда, денгизда  

Дельфинлар 3-10  нафар бўлиб, оилавий ёки 80-100 нафарли тўдаларда яшайди. Ҳар бир дельфин кунига ўртача 150 км масофа сузиб ўтади. Ҳар бир дельфин ўртача 80 кв. километр ҳудудда эркин яшайди. Табиий шароитда дельфинлар ўртача 30 йил умр кўради.

Дельфинарийда

Одатда дельфинарийларда табиий денгиз суви эмас, сунъий шўрланган сувдан фойдаланилади. Дельфинлар бор йўғи 80-300 квадрат метр ҳудудда яшашга мажбур. Тор ва саёз (ўртача 1.8 м) сунъий бассейнда дельфинларнинг табиий эхолокатори ишламайди, сувга солинган турли химикатлар туфайли дельфинлар кўзини очишга  қийналади ва тез тез боши билан бассейн деворига урилади. БМТ статистик маълумотига кўра, дельфинарийларида дельфинлар ўртача 5,3 йил умр кўрар экан.

#Озорберма социальная акция - Sputnik Ўзбекистон
"Инсон бўл" #озорберма ижтимоий тадбири бошланди

Ундан ташқари, дельфинларга турли номер ва трюклар ўргатиш мақсадида уларни оч сақлашади ва ўргана олмаган дельфинларни жазолашади.

Албатта майдони бир неча гектар бўлган, денгиз қирғоғида жойлашган дельфинарийлар ҳам бор, лекин аксарият дельфинарийлар унақа эмас. Кўп одамлар сунъий сув ҳавзаларида дельфинлар қандай оғир шароитларда яшаётганини тасаввур ҳам қила олмайди.

Дельфинарий – бу яхши бизнес. Одамлар ўз фарзандини дельфинлар иштирокидаги томошага, ёки дельфинлдар билан сузишга олиб боргиси келади ва бунинг учун пулни аямайди.

 

Янгиликлар лентаси
0