Sputnik Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги чиқишини тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбарининг БМТ Бош ассамблеяси 72-сессиясидаги чиқиши Sputnik Ўзбекистоннинг Facebookдаги саҳифасида 19 сентябрдан 20 сентябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00дан бошлаб намойиш этилади

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-йоркда бўлиб ўтаётган БМТ Бош ассамблеяси 72-сессиясидаги чиқишини Sputnik сайтида тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

Кэролин Ламм встречает Шавката Мирзиёева в аэропорту Нью Йорка - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевни Жон Кеннеди халқаро аэропортида Кэролин хоним кутиб олди

Бевосита трансляция Sputnik Ўзбекистон сайтида ва Facebookдаги саҳифасида 19 сентябрдан 20 сентябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида ҳамда ўзбек-америка бизнес форумида иштирок этиш учун Нью-Йоркка келди.

Бундан ташқари, у БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Бутунжаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким, БМТ Бош ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлатлар раҳбарлари билан учрашади ҳамда музокаралар ўтказади.

БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги сессияси 12 сентябр куни очилди. 19-25 сентябр кунлари Бош ассамблеяда олий даражадаги умумсиёсий музокаралар бўлиб ўтади. Уларда 200га яқин мамлакат, ҳукумат ва ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0