Ўзбекистонга Покистон Қуролли кучлари делегацияси ташриф буюрди

© Sputnik / СтрингерФлаг Пакистана
Флаг Пакистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Расмий ташриф доирасида генерал Зубайр Маҳмуд Ҳаёт Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан қабул қилинди, шунингдек, мамлакат мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов билан учрашув ўтказди

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистонга Покистон Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Зубайр Маҳмуд Ҳаёт бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Президент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Навоз Шариф билан учрашди

Расмий ташриф доирасида генерал Зубайр Маҳмуд Ҳаёт Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан қабул қилинди, шунингдек, мамлакат мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов билан учрашув ўтказди.

Музокараларда минтақавий хавфсизликнинг ҳозирги ҳолати ва икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик ҳамда ўзаро манфаатли бошқа масалалар муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда "Подробно.уз" ЎзАга таяниб.

Покистон делегацияси раҳбари Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига ташриф буюрди ва институт фаолияти билан танишди.

Ташриф дастуридан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги маданий-тарихий ёдгорликлар билан танишиш ҳамда Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш ўрин олган.

Янгиликлар лентаси
0