12:42 13 Декабр 2017
Эфир
Алишер Саъдуллаев, Халқ вазири ўринбосари

Алишер Саъдуллаев ёшларга етакчи қандай бўлиши кераклигини ўргатди

Пресс-клуб
Жамият
Ҳавола олиш
59220

Бир ярим йил фавқулодда сафарбарлик режимида ишлашимиз керак, деган шиор билан меҳнат қилиб келаётган Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон вилоятлари бўйлаб сафарга чиқди. У республика мактабларидаги ёшлар етакчилари билан учрашиб, ўз отряди учун мос тушадиган ёшларни саралаб олмоқда

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўз жамоасига энг сара ёш етакчиларни жалб қилиш мақсадида Самарқанд шаҳрида ёшлар етакчилари билан учрашиб, ўқув-семинар тренинг ўтказди.

Энг ёш вазир ўринбосари сифатида кўп тилга олинадиган Саъдуллаев машғулотни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТда сўзлаган нутқи ҳақида ахборот беришдан бошлади. Саъдуллаев президент БМТ минбарида туриб ҳам ёшлар ҳақида қайғуриш билан тилга олганини, мамлакатда ёш авлод учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида гапирганини эътироф этиб ўтди.

Президент бизга жуда катта имкониятлар берди, у киши биз, ёшларга, ишонди, ишонч эса — бу катта қарз, буни унутмаслигимиз керак, деб таъкидлади тренинг давомида Саъдуллаев.

Алишер Саъдуллаевнинг Самарқанд вилояти мактабларидаги Ёшлар Иттифоқи етакчилари билан учрашуви
© Sputnik/ Дилшода Раҳматова
Алишер Саъдуллаевнинг Самарқанд вилояти мактабларидаги Ёшлар Иттифоқи етакчилари билан учрашуви

Сўнгра президент топшириғига кўра ёшлар таклифларини ўрганаётганини маълум қилди. Самарқанд — Саъдуллаев 3 кун ичида ташриф буюраётган еттинчи вилоят бўлди.

Халқ вазири ўринбосари ёш етакчиларни маърифатсизликка қарши курашишга чорлади. Уларга боланинг ичига кириб, у билан дилдан суҳбатлашишни маслаҳат берди ва "Болага журнал беринг, кўрасиз, шу биргина журнал орқали унинг дунёқараши шу бугуноқ ўзгариши мумкин", — деди.

Семинар давомида вазир ўринбосари ўз шахсий тажрибасидан кўплаб мисоллар келтирди.

Саъдуллаев етакчилар ёшларни ўз ортидан эргаштира оладиган даражада бўлиши керак, дея уқтирди.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган. Aлишер Навоий номидаги миллий кутубхона қошидаги "YES" клубида 2014-2015 йиллар оралиғида етакчилик қилган.

2017 йилнинг июл ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тажриба тариқасида, Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаган.

Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (собиқ "Камолот") нинг IV Қурултойида сўзга чиқиб, Ўзбекистонда ёшларга тил ўргатиш истиқболлари ҳақидаги ўз мулоҳазаларини Шавкат Мирзиёевга етказган эди.

Асосий мавзулар