19:43 22 Ноябр 2017
Эфир
Частный приют для бездомных собак

Тошкентда 9 ой мобайнида 1600дан ортиқ киши дайди итлардан жабрланган

© Sputnik/ Игорь Зарембо
Жамият
Ҳавола олиш
Қаровсиз ҳайвонлар муаммоси (9)
178 0 0

Пойтахтда ўтган 9 ой мобайнида дайди ва уй ҳайвонларидан 3527 нафар фуқаро азият чекиб, 1633 нафари айнан дайди итлардан жабрланган

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Пойтахтда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида дайди ва уй ҳайвонларидан 3527 нафар фуқаро азият чеккан. Бу ҳақда бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Маълумот берилишича, Тошкентда дайди ва уй ҳайвонларидан жабрланганлар сони йилдан-йилга ошиб кетиши кузатилмоқда. Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида дайди ва уй ҳайвонларидан 3527 нафар фуқаро азият чекиб, 1633 нафари айнан дайди итлардан жабрланган. Бу каби салбий ҳолатга барҳам берилмаса, аҳоли ўртасида қутуриш касаллиги кескин кўпайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳри ва туман ободонлаштириш бошқармаларида ташкил этилган қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари иш фаолиятини янада кучайтириш мақсадида ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаси ва Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг мурожаатини инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимининг "Тошкент шаҳрида эпизоотик ва эпидемик барқарорликни таъминлаш борасида кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни амалга ошириш тўғрисида"ги қарорни пойтахтимиз аҳолиси ва кенг жамоатчиликка етказиш таъкидлаб ўтилди.

Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига қарашли марказий авария диспетчерлик хизматининг "Дайди ҳайвонларни тутиш отряди" етарли даражада техника ва керакли анжомлар билан таъминланиб, ёқилғи-мой маҳсулотлари узлуксиз ажратилиб турилиши, ишлаб чиқилган режа асосида қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш мақсадида кечаю кундуз рейдлар ўтказиб бориш тавсия этилди.

Шунингдек, кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил этиш ва алоҳида вақтинча сақлаш учун махсус ажратилган жойларда сақлаш таъкидланди.

Жумладан, аҳоли пунктларида ит ва мушукларни сақлаш қоидаларига риоя қилиш юзасидан назоратни кучайтириш лозимлиги ҳамда ушбу қоидалар бузилишига йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирлар ташкил қилиниши ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, давлат ветеринария бўлимларининг тақдимномаси бўйича қаровсиз ва эгасиз қолган касал ҳайвонларни қутуриш жойларида, қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда отиб ташлашни ташкил этиш ҳамда бу хавфнинг олдини олишга қаратилган бир қатор ишлар эътиборга олинди.

Мавзу:
Қаровсиз ҳайвонлар муаммоси (9)

Асосий мавзулар