07:56 12 Декабр 2017
Эфир
Узбекская валюта - сум

Ўзбекистонликлар ўтган йили энг кўп пулни нимага сарфлашган

Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
705522

Хизматлар соҳаси харажатларнинг 20,4 фоизини ташкил этган

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўтган йили ўзбекистонликлар пулларининг 47 фоиздан кўпроғини озиқ-овқат маҳсулотларига сарфлашган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг Ўзбекистон Республикасида аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигининг ривожланиш таҳлилида келтирилди.

Статистикага кўра, 2016 йилда Ўзбекистонда аҳоли харажатларининг 47,3 фоизини озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил қилган. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишга 44,3, уйдан ташқарида овқатланишга 2,5 ва алкогол ичимликларга 0,5 фоиз харажат қилинган.

Қайд этилишича, 2000 йилда бу кўрсаткич 61,4 фоизга тенг бўлган.

Аҳоли ноозиқ-овқат маҳсулотларига жами 32,3 фоиз, хусусан, кийим-кечак ва пойабзалга 10,3 фоиз, маиший техника ва электроникага 1 фоиз ва бошқа ноозиқ-овқат маҳсулотларига 22 фоиз харажат қилган.

Хизматлар соҳаси харажатларнинг 20,4 фоизини ташкил этган бўлиб, бунда коммунал хизматлар 7,7, алоқа ва транспорт хизматлари 6,1, таълим олиш 1,9, соғлиқни сақлаш хизматлари 1,4 ва бошқа хизматлар 3,3 фоизга тенг бўлган.

Асосий мавзулар