14:32 17 Октябр 2017
Эфир
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на Генассамблее ООН

Ўзбекистон БМТ минбарида билдирилган фикрларни амалга оширишга киришди

© REUTERS/ /Eduardo Munoz
Жамият
Ҳавола олиш
794 0 0

Ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон бош вазири А.Арипов бошчилигида махсус комиссия тузилди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессияси давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича қарорни имзолади.

Ўзбекистон президентининг қарори билан Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки раҳбарияти ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан музокаралар якуни бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва АҚШ билан давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва Нью-Йоркдаги Ўзбекистон-Америка бизнес форуми натижалари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди.

Ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон бош вазири А.Арипов бошчилигида махсус комиссия тузилди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 20 сентябр куни БМТ минбарида чиқиш қилди.

БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси майдонларида Ўзбекистон раҳбари Болгария президенти Р.Радев ва Грузия бош вазири Б.Квирикашвили билан музокаралар ўтказди. Ўзбекистон президентининг расмий сайтида қайд этилишича, "ўтказилган икки томонлама учрашувлар бу мамлакатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантириш учун янги имконият ҳамда истиқболларни белгилаб берди".

Асосий мавзулар