Ногиронлиги бўлган шахслар олийгоҳга киришда имтиёзга эга бўлишлари мумкин

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишУчастница паралимпиады
Участница паралимпиады - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда бундай шахслар учун автомактабларда махсус курслар ташкил этиш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси сайтида ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон президентининг фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Президент номидан ногиронларга аравачалар топширилди - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ногиронларга 100 дона аравача совға қилди

Фармон ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётини ва жамиятнинг уларга нисбатан муносабатини тубдан ўзгартиришга қаратилган. Биринчи навбатда, "ногирон" сўзи ўрнига "ногиронлиги бўлган шахс" атамаси киритилмоқда. Шунингдек, "Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси томонидан БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиш масаласини кўриб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Фармон лойиҳасига кўра, ногиронлиги бўлган шахслар йўловчи транспорти ва керакли инфраструктуралардан эркин фойдалана олишлари лозим. Ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда бундай шахслар учун автомактабларда махсус курслар ташкил этиш кўзда тутилган.

Олийгоҳларда ногиронлиги бўлган шахслар учун имтиёзли шартларда квоталар жорий этилади. Тегишли давлат органлари 2018 йил 1 мартга қадар уларнинг ўқишга кириш тартиби ва контракт тўловлари тартиби борасида ўз таклифларини киритишлари лозим.

Имконияти чекланган шахс - Sputnik Ўзбекистон
Ногиронликни тасдиқлатиш учун ҳар йили ТМЭКдан ўтиш муаммоси ҳал қилинади

Врачлик-маслаҳат ва врачлик-меҳнат эксперт комиссиялари фаолияти танқидий кўриб чиқилади. Ногиронликни аниқлашнинг замонавий тизимини яратиш режалаштирилмоқда.

Тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, "Мурувват" ва "Саховат" интернет-уйларида тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш кўзда тутилмоқда.

Протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, жумладан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, уларни тайёрлашнинг замонавий стандартларини жорий этиш режалаштирилган.

Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш борасида таклифлар тайёрлаш бўйича Комиссия қошида Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0