02:15 22 Ноябр 2017
Эфир
Красивые номера на автомобиль в Узбекистане

Тошкентда "олтин" авторақам деярли юз миллион сўмга сотилди

© Новости Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
132013

Шу йил якунига қадар онлайн-аукцион савдоларда 18 минг дона автомобил рақамини сотиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Пойтахтлик тадбиркор онлайн-аукционда деярли юз миллион сўмга авторақам сотиб олди, деб хабар берди nuz.uz.

Кеча бўлиб ўтган аукционда 01 777 WEA авторақами 97 млн 653 минг 300 сўмга сотилган.

Бундан ташқари, 01 С 777 АВ рақами деярли 82 млн сўмга, 01 Е 777 АВ рақами деярли 74 млн сўмга сотилган.

Золотой номер продан за почти 100 млн сумов
Тошкентда "олтин" рақам деярли 100 млн сўмга сотилди

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Z 770 ZA авторақамини 50 миллион 773 минг сўмга сотиб олганди.

Автомобил рақамларининг савдоси 5 сентябр куни янги махсус биржа савдо платформасида йўлга қўйилди. Онлайн-аукционда барча истак билдирганлар қатнашиши мумкин.

Бугунги кунда Тошкент ИИВ ЙҲХББ томонидан аукционга 70 га яқин ҳар хил турдаги рақамлар қўйилган.

Шу йил якунига қадар онлайн-аукцион савдоларда 18 минг дона автомобил рақамини сотиш режалаштирилган.

Ташкилотчилар "чиройли" автомобил рақамларини онлайн-аукционларда сотуви натижасида 380 млрд сўм фойда кўриш режалаштирганлар.

Асосий мавзулар