Энди пластик карталар беш йиллик амал қилиш муддати билан чиқарилади

© uzcard.uzПластиковые карты Uzcard
Пластиковые карты Uzcard - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кунгача UZCARD EMV пластик карталар уч йиллик амал қилиш муддати билан чиқарилаётган эди

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. 1 октябрдан бошлаб банклар томонидан муомалага чиқариладиган UZCARD EMV пластик карталарнинг амал қилиш муддати беш йилгача этиб белгиланди. Бу ҳақда uzcard.uz хабар қилмоқда.

Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
Uzcard пластик карталарига MasterCard орқали пул ўтказиш мумкин бўлади

"1 октябрдан бошлаб Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази "Узкарт" банклараро тўлов тизими иштирокчилари бўлмиш банклар томонидан муомалага чиқариладиган UZCARD EMV пластик карталарнинг амал қилиш муддатини беш йилгача белгилади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача UZCARD EMV пластик карталар уч йиллик амал қилиш муддати билан чиқарилаётган эди.

Ушбу қарор карта эгалари ҳамда тижорат банклари учун қулайлик яратиш мақсадида жорий қилинди.

Янгиликлар лентаси
0