14:29 17 Октябр 2017
Эфир
25-летие вступления Узбекистана в ООН

Ўзбекистонга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши махсус маърузачиси келади

© ИА "Жахон"
Жамият
Ҳавола олиш
172 0 0

Ташриф давомида давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид бошчилигидаги делегация 2-12 октябр кунлари ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф давомида делегация аъзолари Ўзбекистонда дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, республиканинг бу борадаги ижобий тажрибаси билан танишади, тегишли тавсиялар ишлаб чиқади, деб хабар бермоқда uzbekistan24.uz.

А.Шаҳиднинг ташрифи давомида давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Хусусан, делегация аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ташқи ишлар, Ички ишлар, Адлия, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Конституциявий ва Олий суд, Бош прокуратура, Дин ишлари бўйича қўмита, Хотин-қизлар қўмитаси, Мусулмонлар идорасида учрашувлар ўтказади.

Ташриф дастурида, шунингдек, миллий маданий марказлар ва диний конфессиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Халқ қабулхоналари вакиллари билан учрашувлар кўзда тутилган.

Шунингдек, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ҳамда Тошкент ислом университети талабалари иштирокида матбуот анжумани ўтказиш режалаштирилган.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК) махсус маърузачилари инсон ҳуқуқлари масалалари юзасидан ахборот ва маслаҳат бериш ваколатига эга мустақил экспертлардир. Махсус маърузачилар тизими БМТ фаолиятида марказий ўрин тутади ҳамда барча фуқаролик, маданий, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳуқуқларни қамраб олади.

Махсус маърузачилар ҳар йили БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига, алоҳида ҳолларда эса, БМТ Бош Ассамблеясига ҳисобот беради.

Асосий мавзулар