07:56 12 Декабр 2017
Эфир
СИЗО

Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов озодликка чиқарилди

© Sputnik/ Алексей Филиппов
Жамият
Ҳавола олиш
267711

Илгарироқ Ўзбекистон ҳукумати узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган ҳуқуқ ҳимоячилари Муҳаммад Бекжонов, Мурод Жўраев, Эркин Мусаев, Жамшид Каримов ва бошқаларни озодликка чиқарганди

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов озод этилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Ҳуқуқ ҳимоячиси 2006 йилда таъмагирликда айбланиб қамоққа олинганди. У 9 йилга озодликдан маҳрум этилган, 2015 йилда муассаса тартибига бўйсунмаганлиги учун жазо муддати яна 5 йилу 26 кунга узайтирилганди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон ҳукумати узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган ҳуқуқ ҳимоячилари Муҳаммад Бекжонов, Мурод Жўраев, Эркин Мусаев, Жамшид Каримов ва бошқаларни озодликка чиқарганди.

Қайд этиш жоиз, бугунги кунда Ўзбекистон озодликдан маҳрум қилинган шахслар борасида жаҳонда энг паст кўрсаткичлардан бирига эга. Мамлакатда ҳар 100 минг кишига 137 нафар маҳкум тўғри келади, бу МДҲ ва Европа мамлакатлари орасида энг паст кўрсаткичлардан биридир. Ўзбекистон жазони ўташ муассасалари ўртача 80%га тўлган.

Асосий мавзулар