20:07 23 Октябр 2017
Эфир
Работа фармацевтического предприятия Областной аптечный склад в городе Челябинске

Дори-дармон тақчиллиги ва унинг нархи ўсиши муаммоси ҳал қилинди

© Sputnik/ Александр Кондратюк
Жамият
Ҳавола олиш
486 0 0

Бундан буён ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини четдан харид қилиш истисно тариқасида «Ўзмедэкспорт» давлат ташқи иқтисодий корхонаси шуғулланади.

ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш борасида бир қатор ишларни амалга оширмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Хусусан, аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан узлуксиз таъминлаш, сунъий тақчиллик ва нархларнинг ошириб юборилишига йўл қўймаслик мақсадида 2017 йил 1 августидан бошлаб ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини четдан харид қилиш, истисно тариқасида, “Ўзмедэкспорт республика ташқи иқтисодий давлат корхонаси зиммасига юклатилган.

“Ўзмедэкспорт” – дори воситалари ва тиббиёт буюмларини республика Назорат комиссияси тасдиқлаган нархларда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, тендер савдолари ўтказилмасдан сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Илгари хориждан харид қилинаётган дори воситалари то юртимизга киритилиб, дорихоналарга тарқатилгунига қадар бир неча босқичлардан ўтарди. Натижада ортиқча расмиятчиликлар сабаб, зарур дори белгиланган муддатидан кечикиб етиб келарди ва айрим муҳим дорилар тақчиллик ҳоллари пайдо бўларди.

Ундан ташқари, кеча Ўзбекистон —Россия бизнес форуми доирасида “Ўзмедэкспорт” Россия Федерациясининг “Фармстандарт” акциядорлик жамияти билан уч йиллик ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади.

“Фармстандарт” АЖ Россиянинг энг йирик фармацевтик компанияси ҳисобланади. Компания 9 фармацевтика заводига эга бўлиб, йилига 17 млрд. ўрамада дорилар ишлаб чиқаради.  

Асосий мавзулар