Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга ташриф буюради

Oбуна бўлиш
Илгарироқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакат президенти Жанубий Корея ва Японияга давлат ташрифини амалга оширишини маълум қилганди

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Жорий йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташриф буюриши кутилмоқда, деб хабар берди Podrobno.uz.

Президент Азербайджана Ильхам Алиев - Sputnik Ўзбекистон
Озарбайжон президенти муфтий Усмонхон Алимовни қабул қилди

"Биласизми, ўтган йили фожиали воқеа юз берди — Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этди. Биз унинг ташрифига тайёргарлик кўргандик. Лекин мазкур воқеа режаларимизни ўзгартириб юборди. Биз Ўзбекистон президентини Озарбайжонга таклиф қилиб, мактуб юбордик ва бу таклиф бажонидил қабул қилинди. Ташриф шу йил амалга оширилиши айтилди", — деди Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиев.

Илгарироқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакат президенти Жанубий Корея ва Японияга давлат ташрифини амалга оширишини маълум қилганди.

Янгиликлар лентаси
0