22:42 11 Декабр 2017
Эфир
Празднование Дня рождения Пророка Мухаммеда

Ўзбекистон олийгоҳларида "Диншунослик" фани пайдо бўлди

© Sputnik/ Саид Царнаев
Жамият
Ҳавола олиш
27210

Янги ўқув йилидан бошлаб "Диншунослик" фанини, ўз дастури, қўшимча ўқув соатларига эга бўлган, алоҳида фан сифатида ажралиб чиқди.

ТАШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон олийгоҳларида "Диншунослик" фани пайдо бўлди деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Олий таълим вазирлиги маълумотрига кўра, олдин ўқув дастурларида "Маънавият асослари. Диншунослик" номли фан бўларди, лекин 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб Диншунослик фанини, ўз дастурига ва қўшимча ўқув соатларига эга бўлган, алоҳида фан сифатида ажратишга қарор қилишган.

Ушбу фанни мактабларда ўтиш ҳақида ҳам янгиликлар бор. Ушбу ўзгаришлар айрим мактабларнинг 11 йиллик таълим тизимига ўтишига ҳам боғлиқ.

Бугунги кунда умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёни диний илимларга асосланмаган, чунки Ўзбекистонда ушбу соҳада давлат сиёсати ёш авлодни инсонпарварлик ва демократия руҳида тарбиялашга ва дунёвий услубдаги таълим тизимини яратишга қаратилган.

Бугунги кунда 8,9,10 ва 11 синфлар ўқув дастурида "Дунё динлари тарихи" фани мавжуд бўлиб у дин, жамият, таълим тушунчаларининг маъносини ўқувчиларга еткизади. Шунингдек у Ўзбекистонда динга бўлган муносабат, тинчликка таҳдид, Интернет ва дин, дининг бағрикенглик ва диний таълим масалалари ҳақида тушунча беради.

Коллеж ва лицейларда, ҳам "Маънавият асослари",  "Диний экстремизмга ва фундаментализмга қарши кураш" каби фанлар ўтилади. Уларда жамиятдаги диний муносабатлар, бағрикенглик, фуқаролик ва умуминсоний қадриятлар ҳақида ҳикоя қилиб берилади.

Асосий мавзулар