Кўксаройда Ўзбекистон - Қирғизистон музокаралари бўлиб ўтмоқда

© Официальный сайт президента КРПрезидент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Музокарада Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Кўксаройда Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг тор доирадаги учрашувларидан сўнг кенгайтирилган таркибдаги музокаралар бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев в ходе встречи с президентом Узбекистана Шавката Мирзиёева, прибывшим в КР с государственным визитом - Sputnik Ўзбекистон
Президентлар Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди

Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев мулоқотни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирмоқда.

Музокарада Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди.

 

 

Янгиликлар лентаси
0