12:31 17 Октябр 2017
Эфир
Жасурбек Ибрагимов

Врач кўрсатмаси: Жасур Иброҳимов касалхонага оғир аҳволда олиб келинган эди

NUZ.UZ
Жамият
Ҳавола олиш
Тошкентда коллеж талабасининг уриб ўлдирилиши (23)
1401 0 0

Врачларнинг кўрсатмаларига кўра, Жасур Иброҳимов касалхонада бўлган вақтида аслида нима бўлганини яширган. "Мен ўғил боламан" деган гапни айтиб, жароҳатларни "цемент ариққа йиқилгани туфайли олганлигини" такрорлаган

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида ўта шафқатсиз тарзда калтакланиб, олган жароҳатлари оқибатида касалхонада оламдан кўз юмган Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Иброҳимов иши бўйича бешинчи суд мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Судланувчилар курсисида ўтирган Исломбек Тўлаганов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104 моддаси 3 банди (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш ва бу орқали жабрланувчининг ўлимига сабабчи бўлиш) бўйича айбланмоқда.

Бу галги суд мажлисида шифокорлар: 2-сонли шаҳар болалар жарроҳлик шифохонаси бош врач ёрдамчиси Т. Ҳасанов ва реанимация бўлими бошлиғи М. Тўлкуновна гувоҳлик беришди.

Тоҳир Ҳасанов судда 3 май куни навбатчиликда бўлганида, соат 22.30 да шифохонага Жасур Ибрагимовни оғир аҳволда олиб келишгани ҳақида сўзлаб берди.

Беморнинг шок ҳолатдалиги, ранги оқарганлиги, қорин қисмида оғриқ бўлгани ва умумий аҳволини инобатга олган ҳолда уни интенсив даволаш яъни реанимация бўлимига ётқизишга тавсия этдим, деб аниқлик киритди врач.

Ҳасановнинг сўзларига кўра, Жасур кўрикдан ўтказилгач: қўшма жароҳат — бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши ташхиси қўйилган. Бундан ташқари Иброҳимовнинг пешона соҳасида кўкариш, бўйни, кўкрак қафасининг олд қисми, қорнининг олд томонида қизаришлар, юмшоқ тўқималарнинг эзилиши, тери ости гематомалари ва қонталашлар, шилинишлар, киндикнинг юқори қисмида туфли изига ўхшаш узунчоқ шаклда из борлиги кузатилган. 

Жасур бир оз ўзига келгач, врач ундан нима бўлганини сўраган. Жасур "бетон ариққа йиқилдим", деб жавоб берган.

Врачнинг "Жасур, танангдаги кўплаб жароҳатлар йиқилиб тушганингга тўғри келмайди, менга ростини айт", деган гапига Иброҳимов "мен йиқилганман, хоҳласангиз тилхат ёзиб бераман", деб ўз жавобида қатъий туриб олган.

Шифокорнинг сўзларига кўра, орадан бир оз вақт ўтиб, Жасурнинг қорнида оғриқ кучайганлиги туфайли қўшимча латеропозиция рентген ўтказилади. Шунда беморнинг ковак аъзоларида ҳаво борлиги(ички аъзоларнинг тешилиши) аниқланган ва беморга операция тавсия этилган.

Операция 5 май куни врачлар Бутовченко ва шошилинч бўлим мудири Қурбонов томонидан ўтказилган. Операция давомида ошқозон ости бези ва ўт йўлларининг ичакка очиладиган соҳасида ёрилиши аниқланган. Врач сўзларига кўра, бу борадаги операциялар энг оғир ҳисобланади. Чунки ошқозон томонидан ажратиладиган сок (заҳарли модда) жароҳатнинг битишига тўсқинлик қилади ва тикилган жой очилиб кетишига сабаб бўлади.

Врачнинг айтиши бўйича, бундай опреацияларда беморнинг тузалиши-тузалмаслиги 5 кун ичида маълум бўлади(чоклар очилиши хавфи бўлади). Жасур операциядан яхши чиққанига қарамай, орадан 5 кун ўтгач ўша асорат кузатилган.

Врач Ҳасановнинг берган кўрсатмасига кўра, шифокорлар организмга тушаётган заҳарни (сокни) отсос орқали олиб ташлашга ҳаракат қилишган. Аммо Жасур тез орада республика шошилинч клиникасига ўтказилган. 

Врач судда Жасур олган жароҳатлар борасидаги саволига жавоб берар экан, бемор аслида бақувват бола бўлганини, шу боис бошида "буни бир нечта одам урган" деган фикрга келганини айтди.

"У яккама-якка урушганида, танасида бунчалар кўп тўмтоқ жароҳатлар бўлмасди, деб ўйлагандим, аммо бу хулоса эмас, бошида хаёлимга келган фикр", — деб таъкидлади шифокор.

Врач шунингдек, суд жараёнида Жасур реанимация бўлимида ётганида, судланувчи курсисида ўтирган Исломбек Тўлагановнинг отаси Жасурнинг ёнига "додаси" тариқасида кирганидан хабардорлигини, у бу ҳақда кейин эшитиб қолганлигини тасдиқлади.

Реанимация бўлими бошлиғи М. Тўлкуновна Жасурнинг ўлиши ҳеч қачон хаёлига келмаганини айтди.

"Биз унинг тузалишига ишонардик", — деб таъкидлади аёл ўз кўрсатмалари охирида.

Мавзу:
Тошкентда коллеж талабасининг уриб ўлдирилиши (23)

Асосий мавзулар