22:43 11 Декабр 2017
Эфир
Пострадавших в ДТП под Покровом узбекистанцев доставили в Узбекистан

Владимирда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари жасадлари Термизга олиб келинди

© Телеканал uzbekistan 24
Жамият
Ҳавола олиш
Владимирдаги автобус фожиаси (18)
1892 0 0

3 нафар оғир жароҳат олган ўзбекистонликлар Владимир вилоятида даволанишда бўлиб турибди. Уларнинг аҳволи доимий назоратда ва соғлиги яхшилангач, Ўзбекистонга қайтадилар

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Владимир вилоятидаги ЙТҲдан жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар қилди "Ўзбекистон 24" нашри.

Россиянинг Владимир вилояти Покров туманида 2017 йилнинг 6 октябрь куни автобус ва поезд тўқнашуви содир бўлган.

Шу куни Ўзбекистон Ҳукумати қарорига кўра, ёрдам кўрсатиш ва жабрланганларни олиб кетиш учун Владимир вилоятига махсус самолёт ва мутахассислар юборилганди.

Владимир вилоятидаги 36 нафар Ўзбекистон фуқароси, 5 нафар уларнинг қариндошлари бугун эрта тонгда Ўзбекистонга қайтиб келишди.

Шунингдек, 15 нафар фуқаронинг жасади ҳам Сурхондарёга олиб келиниб, 22 нафар сурхондарёлик Термизда қолди, самолёт эса Тошкентга йўл олди.

3 нафар оғир жароҳат олган ўзбекистонликлар Владимир вилоятида даволанишда бўлиб турибди. Уларнинг аҳволи доимий назоратда ва соғлиги яхшилангач, Ватанга қайтадилар, деб хабар қилган нашр.

Мавзу:
Владимирдаги автобус фожиаси (18)

Асосий мавзулар