Тожикистонлик 100дан ортиқ тадбиркорлар Тошкентга учиб кетишди

© Официальный сайт / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании "Сомон Эйр". Архивное фото
Самолет авиакомпании Сомон Эйр. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўргазмада машинасозлик ва тоғ-кон саноати, енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамда алюминий маҳсулотлари намойиш этилади.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Тожикистоннинг 130дан ортиқ корхонаси вакиллари 11-14 октябр кунлари бўлиб ўтадиган савдо-саноат кўргазмасида ўз маҳсулотларини намойиш этиш учун Тошкентга учиб кетишди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.

Выставка ярмарка продукции промышленных товаров Республики Узбекистан 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Душанбедаги кўргазмада Ўзбекистон маҳсулотлари талаш бўлмоқда

Кўргазмада машинасозлик ва тоғ-кон саноати, енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамда алюминий маҳсулотлари намойиш этилади.

Бу Тожикистоннинг Ўзбекистонда ўтказаётган илк мана шундай кўргазмаси бўлади. Душанбеда ҳам 25 йил давомида илк марта шу йилнинг 17-20 апрел кунлари Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтган, унда 160дан ортиқ ишлаб чиқарувчи қатнашганди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда Тожикистон маданияти кунлари ҳам бўлиб ўтади. Тожикистон расмий делегацияси таркибидан 44 нафар тожик санъат усталари жой олган.

Тожикистон маданияти кунлари эртага Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида бўлиб ўтади.
Ўзбекистонда Тожикистон маданияти кунлари сўнгги марта 1997 йилда ўтказилганди. Шу йилнинг май ойида Тожикистонда илк бор Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0