22:43 11 Декабр 2017
Эфир
Нефтеперерабатывающее предприятие

Россиянинг "Таиф" компанияси Ўзбекистонда завод қуриш масаласини кўриб чиқади

© AP Photo/ Vahid Salemi, File
Жамият
Ҳавола олиш
797 0 0

Татаристон президенти ўзбекистонлик тадбиркорларни республикада фаолроқ ишлашга чақирди ва улар учун барча шароитлар яратиб берилишини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. "Таиф" компаниялар гуруҳи Ўзбекистонда нефт-кимё соҳасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятини ўрганади, деди Татаристон президенти Рустам Минниханов.

"Таиф" компаниялар гуруҳи олдида катта вазифа турибди, нефт-кимё бўйича улкан тажрибамиз бор. Мутахассисларни жўнатиш лозим, хомашё базасини ўрганиш керак. Хомашё ва у ёки бу маҳсулотга бўлган талабдан келиб чиқиб қўшма корхона ташкил этиш имкониятини кўриб чиқиш даркор. Биз нималарни таклиф эта олишимиз учун одам жўнатамиз", — деди Минниханов Ўзбекистон делегацияси билан учрашувда.

Прибытие в Республику Татарстан заместителя Премьер-министра Республики Узбекистан Гуломжона Ибрагимова
Пресс-служба президента Татарстана / Михаил Козловский

Татаристон раҳбари шунингдек, "Татнефт" бош директори Наил Магановга нефт қазиб олиш борасида маслаҳатлар бериш учун Ўзбекистонга мутахассислар жўнатиш вазифасини топширди.

Минниханов ўзбекистонлик тадбиркорларни Татаристон бозорида фаолроқ иш олиб боришга чақирди.

"Сизларда бор маҳсулотлар бизда йўқ ва биз бу маҳсулотларни тўғридан-тўғри олмаймиз. Сизларга агросаноат паркидан жой ажратиб берамиз. Сизларда кучли енгил саноат бор, биз эса бу йўналишда фақат импортга боғланганмиз. Ўзбекистон улкан салоҳиятга эга, биз сизларга шароит яратиб бериш ва қўллаб-қувватлашдан манфаатдормиз", — деди республика президенти.

Татаристон президенти туристик алоқалар, машинасозлик, қурилиш, уй-жой хўжалиги, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, информатизация, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш лозимлигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозон шаҳрига Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрган. Ўзбекистон вакиллари Татаристоннинг етакчи корхоналари ва олий ўқув юртлари фаолияти билан ҳам танишадилар.

Асосий мавзулар