05:14 14 Декабр 2017
Эфир
Пассажиры на автовокзале

Қозоғистон парламенти Ўзбекистонга автобус йўналишлари очилишини маъқуллади

Sputnik / Михаил Воскресенский
Жамият
Ҳавола олиш
317 0 0

Йил охирига қадар Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг йирик шаҳарлари ўртасида автобус қатновлари йўлга қўйилади

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Қозоғистон парламенти юқори палатаси депутатлари Ўзбекистон билан халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар, хусусан, йўловчи автобуслар қатновини йўлга қўйиш ҳақида ўзгартириш киритилишини маъқуллади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Сентябр охирларида мазкур қонун лойиҳаси кўриб чиқилган ва республика парламентининг қуйи палатаси томонидан маъқулланганди.

Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазири Женис Қосимбекнинг айтишича, ҳозирда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида йўловчи автобуслар қатнови мавжуд эмас. Ҳукуматлараро битимга киритилган ўзгартиришлар кучга кирганидан сўнг икки мамлакатнинг йирик шаҳарлари ўртасида мунтазам равишда йўловчи автобуслар қатнови очилади. Қатновларни жорий йил охирига қадар йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Вазирнинг сўзларига кўра, ҳар бир ташувчига маълум йўналиш бўйича беш йил давомида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

Қонун лойиҳаси имзолаш учун давлат раҳбарига тақдим этилади.

Асосий мавзулар