05:14 14 Декабр 2017
Эфир
Военный атташе посольства России в Узбекистане Сергей Чернышев

Афғонистон томонидан хавф пайдо бўлса Россия ҳам четда қолмайди - ҳарбий атташе

Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
813 0 0

"Афғонистон билан чегарада вазият мураккаблашган тақдирда, Ўзбекистон ва Россия биргаликда ҳаракат қилади, чунки ушбу икки мамлакат нафақат қўшни, балким умумий тарихга эга бўлган иттифоқчидир"

TOШКЕНТ, 12 октябр — Sputnik. Ўтган ҳафтада охирги 12 йил даомида Жиззах вилоятида юқори тоғ ҳудудида жойлашган ҳарбий полигонда Россия — Ўзбекистон ҳарбий ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Sputnik  мухбири ушбу муносабат билан Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий атташеси Сергей Чернышевга мурожаат қилди.

"Ўзбекистон ва Россия учун энг катта хавф бу — Афғонистон томонидан келиши мумкин бўлган хавфдир. Мабодо вазият мураккаблашган тақдирда Ўзбекистон ҳам Россия ҳам четда қолмайди. Бизнинг икки мамлакат биргаликда ҳаракат қилишига тўғри келади, чунки биз энг камида қўшнилармиз. Мен биргаликда кечган тарих, ва бизнинг нафақат иттифоқчи ёки ҳамкор эканлигимизни айтмаяпман", — деди ҳарбий атташе.

Ўтган ҳафтада Жиззахда бўлиб ўтган ҳарбий ўқув машғулотларида 400 га яқин ҳарбий хизматчилар иштирок этди. Россия ва Ўзбекистон ҳарбийлари ўқув машғулотлари давомида тоғ ҳудуди шароитида чегарадан ўтган террорчи ва бандитлар гуруҳларига қарши биргаликда операциялар ўтказиш услубларини, икки томон фойдаланаётган қурол-аслаҳаларни ўрганишди.

Асосий мавзулар