14:03 20 Октябр 2017
Эфир
Сотрудник ТИК во время подсчета голосовов на выборах. Архивное фото

Қирғизистон президентлик сайловлари: иккинчи босқич бўлиши мумкинми

Sputnik / Табылды Кадырбеков
Жамият
Ҳавола олиш
Бакит Толканов
Қирғизистонда президент сайлови (13)
34710

Жорий йил 15 октябр куни Қирғизистон фуқаролари 11 нафар номзоддан мамлакатнинг келгуси президентини танлашлари керак бўлади. International Republican Institute экспертлари фикрига кўра, сайловларнинг биринчи босқичда Қирғизистон етакчиси аниқланмаслиги мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Бакит Толканов. Sputnik Қирғизистон таҳририяти томонидан қайси ҳолатларда иккинчи босқич сайловлари ўтказилиши, унинг ўтказиш тартиби ва ҳусусиятлари таҳлил қилиб чиқилди.

Биринчи босқич саналари

Биринчи босқичда сайловчиларнинг яримидан кўп овози эга бўлган номзод сайланган президент ҳисобланди:

— 4 ноябргача — сайлов натижаларини эълон қилишнинг энг якуний муддати (15 октябрдан 20 календар кун ичида);

— 7 ноябргача — сайлов натижаларини расмий эълон қилишнинг якуний муддати (3 кун муддатдан сўнг);

— 7 декабргача — сайланган президент қасамёд қабул қилиши зарур (сайлов натижалари расмий эълон қилингандан сўнг 30 кун ичида).

Иккинчи босқичнинг муддатлари

Агарда ҳеч қайси номзод сайловчиларнинг ярмидан кўп овозини тўплай олмаса иккинчи босқич ўтказилади. Агарда сайлов якуний натижалари 3 ноябрда (якуний сана) тайёр бўлса шунда 18 санагача иккинчи босқич ўтказилади. Шунда 8 декабрь куни якуний сайлов натижалари тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши керак. Шунда 10 декабрда сайлов натижалари расмий эълон қилинади.

10 январгача сайланган президент қасамёд қабул қилиши керак бўлади (сайлов натижалари расмий эълон қилингандан сўнг 30 кун ичида).

Икки босқичнинг саналари аниқми?

Кўп ҳолларда энг охирги саналар белгиланади.

Иккинчи босқичда нечта номзод иштирок этади?

Иккинчи босқичга энг кўп овоз олган икки нафар номзод чиқади. Лекин бир нозик ҳусусият бор: агарда улардан кимдири ўз номзодини қўйишдан воз кечса, унинг ўрнига биринчи босқич натижаларига кўра учинчи ўрин эгаллаган номзод ўтади. Шу билан, кўпчилик номзодлар воз кечса, назарий жиҳатдан иккинчи босқичда биринчи ва охирги ўрин олган номзод иштирок этиши мумкин. Агарда бошқа номзодлар қолмаса, иккинчи босқич сайлови бир номзод бўйича ўтказилади.

Иккинчи босқичда ғалаба қозониш учун қанча овоз олиш керак?

Сайловчиларнинг оддий кўпчилик овозини олиш керак. Масалан, номзод А. — 40 фоиз овоз олган бўлса, иккинчи даъвогар Б. — 30 фоиз овоз олса, қолганлар эса "барчага қарши" овоз берса ёки сайлов бюллетенлар бузилган ҳолларда, шунда номзод А. ғалаба қозонган ва сайланган президент ҳисобланади.

Мавзу:
Қирғизистонда президент сайлови (13)

Асосий мавзулар