00:03 12 Декабр 2017
Эфир
Во время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров

Ўзбекистон МДҲ эркин савдо ҳудуди шакллантирилишини қўллаб-қувватлайди

Sputnik / Алексей Дружинин
Жамият
Ҳавола олиш
199 0 0

Ўзбекистон МДҲга аъзо мамлакатлар билан савдо, инвестиция, инновация ва молия соҳаларида янги лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ҳамдўстлик маконида ҳеч қандай истисно ва чекловларсиз тез фурсатда тўлақонли эркин савдо ҳудудини шакллантириши тарафдори, деди Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги чиқишида.

"Йил бошидан буён Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатлари ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 20 фоиздан зиёд ошганини таъкидламоқчиман. Ўзбекистон МДҲга аъзо мамлакатлар билан савдо, инвестиция, инновация ва молия соҳаларида янги лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор. Биз венчур лойиҳалар ва иқтисодий зоналарни биргаликда ривожлантиришга тайёрмиз", — деди Ўзбекистон раҳбари.

Мирзиёевнинг фикрича, транспорт ва коммуникациялар соҳаси, МДҲ маконида самарали интеграциялашган транспорт тизимини ривожлантириш, минтақанинг улкан транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш стратегик муҳим йўналишдир.

Туризм соҳасида катта истиқболлар мавжуд, деди давлат раҳбари.

"Фикримизча, биздаги кенг имкониятлар ва улкан туризм салоҳияти, афсуски, ҳалигача тўлиқ ишга солинмаган. МДҲга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги ҳамкорлигини 2020 йилга қадар ривожлантириш стратегияси амалга оширилишини биргаликда таҳлил қилиш ва аниқ ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш мақсадида Ҳамдўстликнинг Туризм бўйича кенгашининг навбатдаги мажлисларидан бирини Самарқандда ўтказишни таклиф қиламиз", — деди Ўзбекистон президенти.

Амалий илмий-техник ҳамкорлик ва таълим соҳасидаги алмашинувни кенгайтириш масаласи ҳам Ўзбекистон раҳбарининг эътиборидан четда қолмади.

"Бизнинг Россиянинг нуфузли олий таълим муассасалари билан биргаликда тўплаган тажрибамиз асосида юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма дастурлар, юқори технологиялар соҳасида лойиҳалар, шунингдек, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб боришни таклиф этамиз", — деди Мирзиёев.

Асосий мавзулар