23:58 11 Декабр 2017
Эфир
Спутниковые антенны на балконах дома

Кўп қаватли уйларда ўзбошимчалик билан антенна ва кондиционерлар ўрнатиш тақиқланади

Sputnik / Владимир Вяткин
Жамият
Ҳавола олиш
68922

Янги қонунда кўп қаватли уйларнинг фасад қисми архитектурасини ўзбошимчалик билан ўзгартириш ва ноқонуний равишда қўшимча қурилишларнинг олдини олиш масалалари кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Парламентнинг қуйи палатаси депутатлари "Кўп квартирали уйларда турар жойлардан, умумий мулкдан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисида" қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ушбу соҳада ўтказилган текширув натижаларига кўра, бугунги кунда кўп қаватли уйларда турар жойлардан фойдаланишни тартибга солувчи аниқ нормалар бўлмаганлиги туфайли кўплаб муаммоли вазиятлар юзага келмоқда.

Бунинг натижасида санитария ва умумий мулкдан фойдаланиш қоидалари бузилмоқда. Кўп қаватли уйларнинг ташқи фасад кўриниши ўзбошимчалик билан ўзгартирилмоқда. Уйлар олдида ноқонуний қўшимча қурилишлар ва рухсат этилмаган тўсиқ ва деворлар пайдо бўлмоқда. Улар ўз навбатида ёнғин хавфсизлиги ва шошилинч ёрдам машиналарининг ўтишига қийинчиликлар туғдирмоқда.

Янги ҳужжат билан ушбу барча муаммоларни ҳал қилиш кўзда тутилган. Айниқса ушбу ҳужжат хусусий мулкдор ширкатлари иш фаолиятига тааллуқлидир. Хусусан, ушбу қонун билан кўпхонадонли уйларда умумий мулкни техник ва санитар сақлаш, жорий ва мукаммал таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш, болалар майдонларида хавфсиз ва замонавий ўйингоҳ қурилмаларини барпо этишни тартибга солиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, қонунда санитар-эпидемиологик ва техник, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш масалалари қайд этилган. Шунингдек,  қўшниларнинг ҳуқуқларини паймол қилмаган ҳолда квартиралар ичида таъмирлаш ишларини амалга ошириш тартиб қоидалари баён этилган.

Шу билан бирга депутатлар қонун лойиҳасига таъмирлаш жараёнида квартираларни ноқонуний равишда ўзгартириш, уйларда ўзбошимчалик қўшимча қурилишларни барпо этиш, шахта ва каналларни қайта ўзгартириш ва жиҳозлаш, кўп қаватли уй томлари ва фасад қисмларида ноқонуний равишда антенна, кондиционер ва бошқа қурилмаларни ўрнатишни олдини олиш бўйича нормаларни киритишни таклиф қилмоқдалар.

Бугунги кунда мамлакатда 4 мингдан ортиқ хусусий уй жой мулкдорлар ширкатлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан 32,4 мингдан ортиқ кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатилмоқда. Ҳозирги кунда уй жой билан таъминланиш даражаси бўйича бир нафар одамга ўртача 15,2 квадрат метр тўғри келади. 1991 йилда бу кўрсаткич 12,4 квадрат метрни ташкил қилган эди.

2017 йил январ-июн ойида уй жой қурилиши соҳасида 5,1 триллион сўмлик маблағ ўзлаштирилди.

Асосий мавзулар