23:59 11 Декабр 2017
Эфир
Начались узбекско-российские военные учения

Ўзбекистон МДҲда ҳарбий-техника соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Пресс служба Минобороны РУз
Жамият
Ҳавола олиш
141 0 0

Ўзбекистон президентининг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус хизматлар йўналишидаги ҳамкорлик муҳим амалий аҳамиятга эга

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистон ҳарбий-техник соҳадаги кооперация даражасини ошириш, мамлакатлар ўртасидаги мавжуд шартнома ва битимлар доирасида қўшма дастур ва лойиҳалар ишлаб чиқишдан манфаатдор, деди президент Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида сўзлаган нутқи давомида.

"Барча бунёдкорлик режаларимизни фақат тинчлик ва барқарорлик шароитида, хавфсизликка таҳдид солувчи замонавий хавф-хатарларга ўз вақтида жавоб қайтариш орқали рўёбга чиқариш мумкинлиги аён ҳақиқатдир. Шу муносабат билан жиноятчилик, терроризм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва одам савдосига қарши муросасиз курашиш соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус хизматлар йўналишидаги ҳамкорлик муҳим амалий аҳамиятга эга", — деди Ўзбекистон раҳбари.

Президентнинг фикрича, Афғонистондаги мураккаб вазият жиддийлигича қолмоқда. Ўзбекистон, —деди Мирзиёев, — Россия, Марказий Осиё мамлакатлари ва МДҲнинг бошқа давлатлари билан ҳамкорликда Афғонистон муаммосини сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича кўмаклашишга тайёрлигини билдиради.

Шавкат Мирзиёев МДҲ борасидаги баҳс-мунозаралар ҳақида ҳам фикр билдирди. Президент Ҳамдўстлик ўзининг долзарблиги ва аҳамиятини тўлиқ исботлаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда ташкилотни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, унинг халқаро нуфузини муттасил ошириб бориш зарурлиги ҳақида аниқ тасаввур мавжуд.

"Россия Федерациясининг принципиал позицияси туфайли МДҲга зарурат бор-йўқлиги тўғрисидаги мунозараларга "якуний нуқта" қўйилди. Бу Россия МДҲ фаолиятида, сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли муносабатларни кенгайтиришда муҳим ва асосий ўрин эгаллашини яна бир бор тасдиқлайди", — деди Ўзбекистон президенти.

Асосий мавзулар