23:51 11 Декабр 2017
Эфир
Работа Казанского вертолетного завода (КВЗ)

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Қозон вертолёт заводи фаолияти билан танишди

© Sputnik/ Максим Богодвид
Жамият
Ҳавола олиш
36110

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов бошчилигидаги делегация 10 октябрдан буён ишчи ташриф билан Татаристонда бўлиб турибди

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов бошчилигидаги делегация "Россия вертолётлари" холдинг компаниясининг ("Ростех" давлат корпорацияси таркибига киради) Қозон вертолёт заводига ишчи ташрифини амалга оширди. Бу ҳақда Татаристон ишбилармонлик маркази матбуот хизмати хабар қилди.

Прибытие в Республику Татарстан заместителя Премьер-министра Республики Узбекистан Гуломжона Ибрагимова
Пресс-служба президента Татарстана / Михаил Козловский

Хабарга кўра, Ибрагимов заводнинг ишлаб чиқариш қуввати ва ишлаб чиқарилаётган вертолёт техникаси билан танишди.

Ғуломжон Ибрагимов механик ишлов бериш, агрегат ишлаб чиқариш ва якуний йиғиш цехларини кўздан кечирди. Делегация раҳбарига Ми-8/17 Ми-38 ва "Ансат" вертолётлари намойиш этилди.

Ўзбекистон фуқаро авиацияси соҳасида ҳозирда 9 та турли модификациядаги Ми-8МТВ-1 вертолётларидан фойдаланилмоқда.

Заводга ташриф Ўзбекистон ҳукуматининг Қозон ва Тошкент ўртасида келгусидаги ҳамкорлик режаларини тузиш учун Татаристон Республикасига ишчи ташрифи доирасида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов бошчилигидаги делегация 10 октябрдан буён ишчи ташриф билан Татаристонда бўлиб турибди.

Асосий мавзулар