Шавкат Мирзиёев Хоразмда ёшлар билан учрашди

© xorazm.uzУргенч
Ургенч - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хоразм вилоятига ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев вилоят Ёшлар марказида бўлди.

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида ишчи ташриф билан сафар қилмоқда. Ташриф давомида президент Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Шавкат Мирзиёев вилоятнинг бир гуруҳ фаол ёшлари билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Суҳбатда президент таълим олиш самарадорлиги қурилган иншоотга эмас ёшларнинг ташаббусида эканлигини қайд этди.

Биз бу каби замонавий иншоотларни кўплаб қуришимиз мумкин. Лекин унинг ичида қандай таълим-тарбия олиш, ҳунар ўрганиш сиз ёшларнинг интилиш ва ташаббусларингизга боғлиқ, - деди давлат раҳбари.

Шунингдек, президент турли сабабларга кўра тўғри йўлдан адашиб қолган ёшларни соғлом ҳаётга қайтаришда уларнинг тенгдошлари ёрдам бериши кераклигини қайд этди. 

Учрашувда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарига мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, йигит-қизлар учун яратилаётган шароитлар ва имкониятлар учун миннатдорлик билдирди.

Айтиш жоизки, Урганч шаҳридаги Амир Темур номидаги истироҳат боғи ҳудудида ташкил этилган марказда ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун барча шароит яратилган. “Ёш чеварлар”, “Ёш рассомлар”, “Ёш шахматчилар”, “Ёш ижодкорлар”, “Ёш сартарошлар” каби ўндан ортиқ тўгарак фаолияти йўлга қўйилган. 

Янгиликлар лентаси
0