Таълим соҳасида янги тартиб: фанларни ўзлаштира олмаган талабалар курсда қолдирилади

Oбуна бўлиш
Фанларни белгиланган муддатда ўзлаштира олмаган талабалар (академик қарздорлар) олий таълим муассасаси ректори буйруғи асосида тегишли курсда қолдирилади

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Олий таълим муассасаларида янги тартиб жорий этилди. Унга кўра, фанларни белгиланган муддатда ўзлаштира олмаган талабалар (академик қарздорлар) олий таълим муассасаси ректори буйруғи асосида курсда қолдирилади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Узбекские школьники - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда таълим ислоҳотлари: боғчадан талабаликкача

Бу ҳақда тегишли буйруқ Олий ва ўрта таълим вазирлиги вазири Ином Мажидов томонидан имзоланди.

Жумладан, буйруқнинг 46-бандига кўра, фанларни белгиланган муддатда ўзлаштира олмаган талабалар (академик қарздорлар) олий таълим муассасаси ректори буйруғи асосида курсда қолдирилади.

Узрли сабаблар билан ўқув режа талабларини бажармаган талабаларга янги ўқув йили бошидан академик қарздорликларни топшириш учун алоҳида режа тақдим этилади. 

Бироқ олийгоҳ маъмурияти томонидан ички тартиб қоидаларини ёки олий таълим муассаси низомини бузганларни талабалар сафидан чиқариб бўлмайди. Шунингдек, талабалар касал бўлган пайтларда, таътил, академик таътил, ҳомиладорлик ва бола туғиш таътиллари пайтларда талабалар сафидан чиқаришга йўл қўйилмайди.

ЛЭТИ на площадке РЦНК в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг етакчи техник олийгоҳларидан бири Ўзбекистон талабаларини ўқишга таклиф қилмоқда

Талабалар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолатларда, ушбу ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан бошлаб бир ой муддат ичида ёки ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб олти ой муддат кечикмаган ҳолатларда интизомий жазо чоралар қўлланиши мумкин. Бунда талабанинг касал бўлган ёки таътилда бўлган вақтлар ҳисобга олинмайди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилда олий таълим муассасаларига 729,9 минг (2016 йилда — 663,3 минг)  нафар абитуриент ҳужжат топширган. Ўртача танлов 1 ўринга 11,0 (2016 йилда — 11,1) тани ташкил этган. Тест синовлари 1 080 та бинода жойлашган махсус 21,7 минг та аудиторияда ўтказилди. Кейинчалик имтиҳон натижаларидан норози бўлган 4 мингдан ортиқ абитуриентлардан апелляция шикояти қабул қилинган.

Янгиликлар лентаси
0