02:16 22 Ноябр 2017
Эфир
Посольство Испании

Тошкентда Испания қироллигининг виза маркази очилди

© Sputnik/ Евгений Одиноков
Жамият
Ҳавола олиш
202 0 0

Бу Марказий Осиёдаги дастлабки мана шундай марказ бўлиб, кейинчалик минтақадаги барча давлатларга виза хизматлари кўрсатиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон фуқароларига виза тақдим этиш билан шуғулланадиган Испания виза маркази очилди. Бу ҳақда nuz.uz хабар бермоқда.

Эндиликда ўзбекистонликларга Испанияга виза олиш учун Москвага боришга ҳожат қолмайди.

BLS International Services Tashkent Испания қироллиги виза маркази Испания ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлигининг вакили ҳисобланиб, виза хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.

Бу Марказий Осиёдаги дастлабки мана шундай марказ бўлиб, кейинчалик минтақадаги барча давлатларга виза хизматлари кўрсатиш режалаштирилган.

BLS International Services Ltd виза олиш, паспорт, консуллик хизматлари, ҳукуматлар ва дипломатик миссияларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган дунёдаги йирик компаниялардан ҳисобланади.

Асосий мавзулар