10:35 24 Январ 2018
Эфир
Студенты педагогического института в Чирчике

Талабалар учун “Ёшлар иттифоқи” стипендияси таъсис этилди

© Foto: Фозил Фарход
Жамият
Ҳавола олиш
67731

Стипендия талабаларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий ва ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда ижтимоий фаоллигига қараб бериладиган рағбатлантирувчи мукофот бўлиб, мазкур стипендия йилнинг ўн ойи давомида тўлаб борилади

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи” Марказий Кенгаши барча олий таълим муассасаларида таҳсил олаётан бакалавр ҳамда магистр босиқичидаги талабалар учун “Ёшлар иттифоқи” стипендияси таъсис этилганини маълум қилди.

Стипендия талабаларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий ва ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда ижтимоий фаоллигига қараб бериладиган рағбатлантирувчи мукофот бўлиб, мазкур стипендия йилнинг ўн ойи давомида тўлаб борилади. Унинг миқдори энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида белгиланди.

"Ёшлар иттифоқи” стипендиясини олиш учун олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи Ўзбекистон фуқароси бўлган талабалар ўз ҳужжатларини тақдим этишлари мумкин. Номзодлар ҳужжатларни 2-курсдан бошлаб топширишлари мумкин бўлиб, ҳужжатлар ўтган ўқув йилида яхши ва аъло баҳоларга ўзлаштирган тақдирда қабул қилинади.

“Ёшлар иттифоқи” стипендиясига танлов уч босқичда ташкил этилади. Саралаш босқичларидан учинчи босқичга йўлланма олган иштирокчиларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда лойиҳа тақдимоти баҳоланади.

Марказий Кенгашнинг йўналишлар бўйича бўлим мудирларидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан номзоднинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда лойиҳаси тақдимотига қаратилган суҳбат ташкил этилади. Суҳбат натижаларига кўра муносиб кўрилган ҳамда баҳолаш натижаларига кўра юқори балл тўплаган номзодлар “Ёшлар иттифоқи” стипендияси соҳиби деб топилади.

“Ёшлар иттифоқи” стипендияси соҳиблари кейинги фаолияти давомида Иттифоқда фаол бўлган тақдирда улар учун берилаётган стипендия яна бир ўқув йилига узайтириб берилади.

Асосий мавзулар