UZMOBILE ва MegaFon ўртасида келишув имзоланди

© Пресс-служба "Узбектелеком"Офисное здание компании "Узбектелеком"
Офисное здание компании Узбектелеком - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳар икки алоқа оператори абонентларига уларнинг Ўзбекистон ёки Россияда бўлиш даврида харажатларни мувофиқлаштириш ҳамда овоз, хабар алмашиш ва интернет-трафик қийматини сезиларли равишда пасайтириш имконини беради

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. "Ўзбектелеком" миллий оператори UZMOBILE АК ва Россиянинг MegaFon компаниялари ўртасида GSM стандартида овозли, SMS ва интернет-роуминг хизматлари кўрсатиш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда UZMOBILE матбуот хизмати маълум қилди.

Компаниянинг билдиришича, бу ҳар икки алоқа оператори абонентларига уларнинг Ўзбекистон ёки Россияда бўлиш даврида харажатларни мувофиқлаштириш ҳамда овоз, хабар алмашиш ва интернет-трафик қийматини сезиларли равишда пасайтириш имконини беради.

Руки с мобильными телефонами - Sputnik Ўзбекистон
Uzmobile ёшлар учун тариф режасини тақдим этди

"Мазкур хизмат нафақат Ватан ичида, балки унинг ташқарисида ҳам мулоқотда бўлиш учун қўшимча омил бўлади", дейилади компания хабарида.

"Ўзбектелеком" АК Ўзбекистон ҳудудини ўз тармоқлари билан қамраб олган йирик телекоммуникациялар операторидир. Компания мутлоқ ва мобил алоқа операторлари ҳамда провайдерларига каналларни ижарага бериш хизматлари, халқаро ва шаҳарлараро алоқа хизматлари, овозли алоқа ва маълумотлар узатиш хизматининг барча турларини, Интернет тармоғидан фойдаланиш, видеоконференсалоқа хизматларини, CDMA-450 ва GSM стандартида мобил алоқа хизматларини тақдим этади, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини узатиш учун каналлар ташкил этади.

Компаниянинг бозордаги хизматлари тўртта — UZTELEСOM™, UZMOBILE™, UZONLINE™ вa TELEСOM TV™ савдо белгилари остида кўрсатилади. Компания таркибида 22 та филиал фаолият олиб боради, улардан 14 таси минтақавий, 8 та ихтисослаштирилган ва 3 таси шўъба корхоналаридир. "Ўзбектелеком" АК мобил ва мутлоқ, шаҳарлараро ва халқаро алоқа, маълумотлар узатиш ва Интернет хизматларини кўрсатувчи саккизта қўшма корхоналарида ўз улушига эга.

Янгиликлар лентаси
0