Энди ИИВ матбуот хизмати ОАВ ва интернетни туну кун кузатиб боради

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПользователи интернета читают сайт WikiLeaks
Пользователи интернета читают сайт WikiLeaks - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи материалларини кузатиб боради

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати тизимида Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси тузилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, бошқарма ички ишлар органлари фаолиятини ахборот кузатуви ишларини мувофиқлаштириш, улар мансабдор шахсларининг фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ва брифингларини, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш масалалари бўйича фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотларини ташкил этиш билан шуғулланади.

Милиция - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ раҳбари: Ўзбекистонда ҳозирда милиция йўқ

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи материалларини туну-кун мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлаш, нотўғри хабар ёки ички ишлар органлари обрўсига путур етказувчи материалларга зудлик билан муносабат билдириш бошқарманинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Шунингдек, бошқарма ҳузурида медиамарказ ташкил этилади. Жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг долзарб масалалари ҳақида аҳолини мунтазам равишда хабардор қилиш бўйича медиалойиҳалар тайёрлаш ва амалга ошириш, уларни бажаришда ҳамкорлик ўрнатиш медиамарказнинг вазифаси ҳисобланади. Мамлакатдаги криминал вазият, ички ишлар органлари фаолияти тўғрисида нотўғри ва бошқа ахборотлар тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида телеканалларда ўз вақтида, кенг ва ишончли объектив баҳо бериш ҳам медиамарказ зиммасига юклатилади.

Ички ишлар вазирлиги 2017 йил 1 декабргача бўлган муддатда — жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган жиноят ва воқеаларни ўз вақтида ва ишончли ёритиш тартибини тасдиқлаши, шу жумладан, ички ишлар органларининг мазкур масалалар бўйича ваколатли масъул ходимларининг эфирга чиқишларини ташкил этиши белгилаб қўйилди.

Янгиликлар лентаси
0