Россиялик ёзувчи: халқ Шароф Рашидовни асло унутмайди

© SputnikПисатель Федор Раззаков
Писатель Федор Раззаков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонни деярли чорак аср бошқарган Шароф Рашидов ўз ватанида ҳамиша ёрқин, иқтидорли ва етук сиёсий арбоб сифатида эъзозланади

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Давлат арбоби Шароф Рашидов таваллудига юз йил тўлмоқда. 2009 йилда россиялик тарихчи Фёдор Раззаков Ўзбекистон ССР коммунистик партияси марказий комитетининг биринчи котиби ҳақида китоб ёзган. Ёзувчи ва Sputnik радиоси бошловчиси Армен Гаспарян китоб муаллифи билан Рашидов шахси, унинг фаолияти ва ютуқлари ҳақида суҳбатлашди.

—Шароф Рашидов ҳақида китоб ёзишингизга нима туртки бўлган?

— Айнан Шароф Рашидович ва Ўзбекистон ҳақида китоб ёзишимга қатор омиллар сабабчи бўлган. Китобимнинг 50 фоизи Рашидов бошқарган Ўзбекистон ҳақида.

Садулло Муродиллоев и Шараф Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Шароф Рашидов сиёсий арбоб сифатида жаҳонда қандай обрўга эга бўлган? - Хос соқчи хотиралари

Менинг отам асли ўзбекистонлик, миллати ўзбек. Биз у ерга ҳар йили борардик ва у ерда охирги марта 1979 йилда бўлганман. Сўнгра ҳарбий хизматга бордим, уйландим, қайта қуриш бошланди – хуллас боришга имкон бўлмади. Ўзбекистонга 28 йилдан сўнг бордим. Айнан 2007 йилда иккинчи ватанимга боришимга эҳтиёж пайдо бўлди.

2007 йил ноябрида Шароф Рашидов таваллудига 90 йил тўлганди. Бу пайтга келиб мен тарихчи ёзувчига айлангандим. Ўзбекистон ҳақида китоб ёзиш ғояси менда анчадан буён бор бўлиб, фақат қаҳрамонликка кимни танлашни билмай юрардим. Ўзбекистонга боргунимга қадар ўзбек санъаткори Ботир Зокиров ҳақида китоб ёзишни мўлжаллаётгандим. Аммо Москвага қайтгач, режаларим кескин ўзгариб кетди.

2008 йилги Россия президентлиги сайловлари яқинлашиб келаётган, Дмитрий Медведев давлат раҳбарлигига номзодини илгари сурганди. Турли либерал мақолалар тўлқини авжга чиқа бошлади, хусусан, ОАВ 1980-йилларда бутун иттифоқда шов-шув бўлган "ўзбеклар иши" ҳақида яна эслаб қолди. Мен архивларимни титкиладим, қайта қуриш давридаги "Огонёк"ни варақладим – ҳаммасида Рашидов ўзбек мафиясининг бошлиғи сифатида кўрсатилганди. Шунда менинг қаҳрамоним айнан у эканлигини англаб етдим!

Мен унинг таржимаи ҳоли асосида ҳали ҳам тирик бўлган либерал тарғиботга қарши китоб ёзишга қарор қилдим. Ушбу ғоя туғилгач, 8 ноябрь куни китобнинг илк саҳифасини ёздим.

Стокгольм. Швеция - Sputnik Ўзбекистон
Швеция пойтахтида Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги нишонланади

— Архивлар билан муаммолар бўлмадими? Китоб учун маълумотларни қаердан олдингиз?

— Уйимда 30 йилдан бери тўплаб келаётган улкан архивим бор. Армиядаги қисмимизда совет даврининг қатағонга учраган арбоблари ҳақидаги китобларни ташлаб юборишаётганида анча китобларни асраб қолгандим. Менда Сталин ва бошқа давлат арбоблари ҳақидаги маълумотлар жилди бор эди. "Ўзбеклар иши" бўйича ҳам алоҳида жилд бўлиб, у китобнинг асосини ташкил қилди.

Айрим маълумотларни тарих кутубхонасидан топдим.

Умуман олганда, китоб жуда осон ёзилди, мен ўзимга керакли ҳужжатларни топдим. Бунақаси камдан-кам бўлади – одатда, узоқ ва кўп излашга, керакли маълумотларни текшириб, солиштириб чиқишга тўғри келади. Бу сафар эса менга гўёки кимдир ёрдам бергандек бўлди: ёки Шароф Рашидович ёки унга ихлос қўйган отам.

—Рашидовнинг журналист ва ёзувчи сифатидаги тажрибаси сизга китоб ёзишда қўл келдими?

Ш.Р.Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда Шароф Рашидов бюсти очилиш маросими бўлиб ўтди

— Унинг ёзувчилиги менга катта ёрдам берди. Мен у ёзган китобларни ўқиб чиқдим, ёзиш услубини ўргандим. У ҳақида ёзиш қизиқарли бўлди, биринчидан, ўз миллатдошим ҳақида ёзаётганлигим учун, мен барибир ярим ўзбекман, иккинчидан адабиётга алоқадор бўлганлигим учун. Бунинг устига, Рашидов мен учун бегона бўлмаган республикани бошқарган. Мен 2007 йилга, Ўзбекистонга қилган сафаримга қайтаман: мен бутунлай бошқа мамлакатни кўраман деб ўйлагандим, лекин худди Совет Иттифоқининг энг яхши кўринишига тушиб қолгандек бўлдим.

—Рашидов қандай қилиб журналист ва ёзувчиликдан юксак партиявий лавозимга кўтарилган? Бу йўл осон эмас.

— У партияга фронтда аъзо бўлган. Урушдан қайтгач, ўша давр раҳбарлариниг эътиборига тушган, уни Самарқанд вилоят қўмитасига кадрлар бўйича котиб этиб тайинлашган. У ходимларни танлаш билан шуғулланган, бу эса унинг яхши-ёмонни ажрата олганлигини билдиради. Акс ҳолда унга бундай ишни топширишмасди.

— Сўнгра партиявий кўтарилиш ва зилзила ҳамда "пахта иши"дан азият чеккан республика тепасида 24 йил раҳбарлик қилиш.

— Ҳа, лекин у 24 йил биринчи котиб бўлган, бунгача эса тўққиз йил давомида бугунги тил билан айтганда, президент – Ўзбекистондаги иккинчи шахс ҳам бўлган. У президент сифатида (ўша даврда Ўзбекистон ССР олий совети президиумининг раиси деб аталган) ташриф буюрмаган Осиёнинг бирор республикаси қолмаган. Айнан ўша даврда у Москва эътиборига тушган давлат арбобига айланган. У республика миқёсидан ўсиб, жаҳон миқёсидаги етакчига айланган. У биринчи котиб бўлишга ҳуқуқи ва барча асосларга эга бўлган инсонлардан бири эди.

— Сизнингча, Рашидов сиёсат тарихида етарлича баҳоланмаган шахс бўлиб қолдими ёки авлодлар унинг меҳнатини баҳолай олишдими?

Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси раҳбари Шароф Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Жиззах тумани Шароф Рашидов номи билан аталади

— У биз "ўзбеклар иши" деб атайдиган воқеалар арафасида ҳаётдан кўз юмган. У 1983 йилнинг 31 октябрида ҳаётдан кўз юмган, 1986 йил январида эса Ўзбекистонда бўлиб ўтган навбатдаги съездда Рашидов қораланган. Адолат юзасидан қайд этиш керакки, у ўша даврдаги раҳбарлардан бирор нимаси билан ажралиб турмаган ва у ҳақида айтилган кўп гаплар ҳақиқатга мос келмайди.

— Лекин унга нисбатан илиқ муносабат сақланиб қолган-ку?

— Оддий одамлар у ҳақида илиқ хотирлашади, халқ хотираси эса энг олий мукофот. Ҳамма айбни унга ағдаришган, у нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун Совет Иттифоқининг бош коррупциячисига айланган… Агарда у коррупцияга алоқадор бўлган бўлса, бундан қочишнинг иложи йўқ эди, чунки коррупция барча совет республикаларида бор эди. Шунчаки айнан Ўзбекистонни танлашган, у ерда коррупцияга қарши эмас, шахсан Шароф Рашидовга қарши, у тарбиялаган кадрларга қарши курашишган. Озарбайжонда ёки 1972 йилда Грузияда бўлиб ўтган коррупцияга қарши жараёнларда раҳбарларни маҳаллий амалдорлар ағдаришган. Ўзбекистонга эса Москвадан чексиз ваколатларга эга бўлган бутун бошли десант ташланган.

— Китобингиз қаҳрамони ҳақида меҳр билан гапирасиз. Аксинча, унинг қандай камчилиги сизга ёқмайди?

— Рашидовнинг бир камчилиги бўлган – у ишонувчан инсон бўлган. Бу ҳар қандай зиёли инсонга хос. Барча совет арбоблари кўпроқ партиявий бўлишган, Рашидов эса собиқ ўқитувчи, ёзувчи, сиёсатда камроқ юрган шахс бўлган. У барчани ўзига ўхшатган ва мана шунда адашган. Рашидов ўзи эгри қадам ташламагани учун у ишга таклиф қилган одамлар ҳам шундай бўлади деб ҳисоблаган.

— Кўпчилик Рашидовни сиёсий тизим қурбони бўлган дейди. Бу фикрга қўшиласизми?

— У романтик бўлган. У октябр инқилоби арафасида туғилган ва эҳтимол мана шу ҳолат унга романтизм бағишлаган.

Бабрак Кармаль, Шараф Рашидович Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланади

Унинг совет тизими билан муносабатларини оладиган бўлсак, унинг фаолиятига босқичма-босқич қарашимиз лозим. 1940-йиллардаги Шароф Рашидович мана бу, у 1950-йилларда, 1960-1970-йилларда буткул бошқа Шароф Рашидов.

Рашидов ва унга ўхшаган бошқа романтиклар ўрнига Эдуард Шеварднадзега ўхшаган тижоратчилар кела бошлади. Рашидов умри охирларида бу тизим қаёққа қараб кетаётганлигини ва ҳокимият тепасига қандай одамлар келаётганини жуда яхши тушунди. Уни 1980-йиллар ўрталарида шаклланган тизим қурбони деб аташ мумкин.

— Совет Иттифоқи парчаланиши билан Рашидов ҳам "пахта иши"даги бошқа айбланганлар қатори оқланди. Ҳозирда Ўзбекистонда 100 йиллик таваллуд айёми арафасида ушбу сиёсатчи қайтадан кашф этилаётгандек. Бу кимнинг хизмати: янги президентнингми ёки халқнинг сўровими?

— Менимча, ҳаммаси табиий. 2007 йилда Ўзбекистонга келганимда Рашидовнинг номини оммалаштириш бўйича ҳеч қандай кампания ўтказилмаса ҳам уни эслашарди. Унга ҳайкал қўйилган, унинг номи билан кўчалар аталган.

Рашидов етук арбоб бўлган ва шундай бўлиб қолади. Мамлакатнинг илгариги раҳбарлари унинг хотирасини сақлаб қолишган. Халқ хотираси ҳам, ҳукумат хотираси ҳам Рашидов таваллудининг 100 йиллиги арафасида бир-бирига мос келди. Бунда бугунги раҳбариятнинг ҳам ҳиссаси беқиёс. Президент Шавкат Мирзиёевнинг иштирокисиз бундай миқёсдаги тадбирни ташкил қилиш қийин эди. Рашидов таржимаи ҳолидаги қора доғлар эса тез орада ўчиб кетади деб умид қиламан.

Янгиликлар лентаси
0