Мажбурий ижро бюроси мусодара қилинган мол-мулкларни онлайн-аукционга қўйди

© Jeshu JohnПользователь за работой
Пользователь за работой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан газ ва электр энергияси бўйича қарздорликни бартараф этиш мақсадида ушбу мол-мулклар мусодара қилинган

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мусодара қилинган мол-мулкларни онлайн-аукционга қўйди.

Работа товарно-сырьевой биржи - Sputnik Ўзбекистон
Мусодара қилинган мол-мулклар онлайн-аукционлар орқали сотилади

Лотлар рўйхати орасида 450 миллон сўмга нархланган дўкон, Анжижон шаҳридаги 450 миллион сўмга баҳоланган банкетлар зали ўрин олган.

Шунингдек, аукционда 56 ва 70 миллион сўмга нархланган Spark ва Malibu машиналарини сотиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мажбурий ижро бюроси аҳоли томонидан ўз вақтида энергия ресурсларини ўз вақтида тўланиши назоратга олинган.

Жорий йил 27 июл куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини имзолаганди. Унга асосан биринчи сентябрда бошлаб, Ўзбекистонда ягона онлайн савдо майдончаси ўз иш фаолиятини бошлади.

Янгиликлар лентаси
0