Тошкентда 12 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишБатарея в подъезде жилого дома
Батарея в подъезде жилого дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳокимият қарорига асосан, истиш 10 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида, 12 ноябрдан турар-жой биноларида бошланади.

ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими 2017-2018 йилги иситиш мавсумини бошлаш ҳақидаги қарорга имзо чекди, деб хабар қилмоқда ҳокимият ахборот хизмати.

Қарорда айтилишига кўра, иссиқлик таъминоти, туман ҳокимликлари назорати остида 10 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида, синов тариқасида, турар-жой бинолари 12 ноябрдан мунтазам иситишга киришишни ташкил этиш топширилган.   

Шунингдек, қарорда истиш тизимида фаолият юритадиган барча ташкилотларга  2017-2018 йилги иситиш мавсуми даврида узлуксиз табиий газ, сув таъминоти ва электр энергиясини етказиб бериш вазифаси юклатилди.

Тошкент Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасига  кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор ишлаши учун мутасадди ходимлар ва аҳоли томонидан қоидаларнинг бузилишига йўл қўймасликни назорат қилиш вазифаси юклатилган.

Янгиликлар лентаси
0