Ўзбекистонга Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари келади

CC BY-SA 2.0 / t_y_l / P9070968МИД Узбекистана
МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
10 ноябрь куни минтақанинг беш давлати ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Европа Иттифоқи – Марказий Осиё" вазирлар учрашувида иштирок этадилар

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. 8-9 ноябрь кунлари Қирғизистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмонов, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Самарқанд халқаро анжуманига 500 нафар хорижий вакиллар келади

Хабарда билдирилишича, 10 ноябрь куни минтақанинг беш давлати ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Европа Иттифоқи – Марказий Осиё" вазирлар учрашувида иштирок этадилар.

Улар 10-11 ноябрь кунлари "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференцияда нутқ сўзлашлари режалаштирилган.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, йирик халқаро тадбирда 500 дан ортиқ иштирокчи, жумладан, Марказий Осиё давлатларининг ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари, МДҲ, Европа, Осиё ва Америка давлатларининг нуфузли расмий делегациялари, БМТ, ЕИ, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ, ЕТТБ каби 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар раҳбарияти, 100 га яқин таниқли халқаро экспертлар ва етакчи хорижий ОАВ вакиллари, шунингдек, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус аъзолари қатнашади.

Янгиликлар лентаси
0