Астрахан вилояти пахта экишга ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этмоқчи

CC BY-SA 2.0 / t_y_l / P9080992Урожай хлопчатника
Урожай хлопчатника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда вилоятда қонуна меҳнат қилаётган мигрантлар сони бўйича ўзбекистонликлар биринчи ўринда бўлиб, бу ерда уч мингга яқин ўзбеклар яшамоқда

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Астрахан вилоятида келгуси йилдан пахта экилади, бу борада ўзбекистонлик мутахассислардан маслаҳат олинади. Бу ҳақда Астрахан вилояти губернатори Александр Жилкин Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги Ўзбекистон расмий делегацияси билан учрашувда маълум қилди.

Учрашувда гуманитар ва иқтисодий соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Открытие цеха по производству халвы в Донецке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар Астрахан вилоятига ишга таклиф қилинмоқда

Губернатор Александр Жилкин таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ҳамкорликни истиқболли деб атади. Унинг айтишича, ҳозирда Астрахандаги олий ўқув юртларида 300дан ортиқ ўзбекистонлик талабалар таҳсил олишмоқда.

Губернаторнинг сўзларига кўра, бугунги кунда вилоятда қонунан меҳнат қилаётган мигрантлар сони бўйича ўзбекистонликлар биринчи ўринда бўлиб, бу ерда уч мингга яқин ўзбеклар яшамоқда.

"Уларнинг аксарияти меҳнаткаш ва тинчликсевар инсонлар. Келаси йилдан пахта экишни йўлга қўймоқчимиз ва бу борада ўзбекистонлик мутахассислар маслаҳати, илмий марказлар билан ҳамкорлик биз учун жуда муҳим", — деди Александр Жилкин.

Йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида Ўзбекистон ва Астрахан вилояти ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 760 минг долларни ташкил этган бўлиб, бу ўтган йилгига нисбатан 34,7 фоизга кўпдир. Йил бошида Астрахан вилоятида ўзбек капитали иштирокидаги тўққиз корхона рўйхатга олинган.

Янгиликлар лентаси
0