19:48 22 Ноябр 2017
Эфир
Мавзолей Ислама Каримова в Самарканде

Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

© Страница Лолы Каримовой-Тилляевой в Facebook
Жамият
Ҳавола олиш
Самарқанддаги Марказий Осиё минтақасига бағишланган халқаро анжуман (19)
88630

Айни пайтда Ислом Каримов дафн этилган ёдгорлик мажмуаси ҳудудида сўнгги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Самарқандга келди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 8 ноября принял губернатора города Санкт-Петербург Георгия Полтавченко
Пресс-служба президента Узбекистана

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Президент мазкур мажмуада олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Айни пайтда Ислом Каримов дафн этилган ёдгорлик мажмуаси ҳудудида сўнгги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Президент 2017 йил 27 август куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида мақбара қурилишини якунига етказиш, зиёратчилар учун шароитларни янада яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Ўтган вақт мобайнида бу ерда кенг қамровли ишлар бажарилди. Натижада мажмуа яхлит меъморий ансамблга айланди. Мақбара атрофида Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун ҳолда миллий услубда айвонлар барпо этилди. Зиёратга чиқиш ва тушиш йўлаклари чети мармар панжара билан ўралди, қариялар учун замонавий лифтлар ўрнатилди.

Зиёратга келувчиларга йилнинг тўрт фаслида ҳам қулай бўлиши учун зарур шароитлар яратилди. Атрофдаги йўлаклар таъмирланиб, автомобиллар тўхташ жойи барпо этилди. Қабристон девори реконструкция қилиниб, ҳудуди янада ободонлаштирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев зиёратгоҳга келувчилар учун катта қулайликлар яратилганини таъкидлаб, бу ердаги шароитларни янада яхшилаш бўйича мутасаддиларга тавсиялар берди.

Эслатиб ўтамиз, президент шу йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан изчил ишлар амалга оширилмоқда. 2017 йил 31 август куни Тошкентда, 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Ислом Каримовнинг ҳайкаллари очилди.

Мавзу:
Самарқанддаги Марказий Осиё минтақасига бағишланган халқаро анжуман (19)

Асосий мавзулар