Uzmobile миллионинчи абонентни қутлади

© uzmobile.uzМиллионный абонент зарегистрирован в сети UZMOBILE GSM
Миллионный абонент зарегистрирован в сети UZMOBILE GSM - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент архитектура-қурилиш институти биринчи босқич талабаси, Шавкатжон Акмалдинов UZMOBILE GSM стандарти тармоғининг рамзий миллионинчи абонентига айланди

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон миллий мобил алоқа оператори – UZMOBILE "Миллионинчи абонент" байрам акциясини ўтказди.

Офисное здание компании Узбектелеком - Sputnik Ўзбекистон
UZMOBILE ва MegaFon ўртасида келишув имзоланди

Кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари кўз олдида UZMOBILE GSM тармоғига миллионинчи абонент уланди. Соат 11:00да UZMOBILE сотувлар офисига ёш йигит кириб келди ва UZMOBILE GSM тармоғига уланишни сўради. Айнан у –Тошкент архитектура-қурилиш институти биринчи босқич талабаси, Шавкатжон Акмалдинов UZMOBILE GSM стандарти тармоғининг рамзий миллионинчи абонентига айланди. У Тошкентга ўқишга кириш учун Фарғона вилоятидан келган.

UZMOBILE тижорат директори Жавлон Исламов UZMOBILE GSM миллионинчи абонентига сертификат ва "чиройли рақам"га бепул уланиш учун сертификат ҳамда бепул интернет-пакет тақдим этди, деб хабар берди компания матбуот хизмати.

2016 йилда UZMOBILE филиали ўз абонентларини GSM ва CDMA тармоғи ичида бирлаштирди. Шунингдек, UZMOBILE жаҳоннинг барча мамлакатлари билан халқаро автоматик роуминг хизматларини жорий этмоқда ва кенгайтирмоқда ҳамда ҳозирги кунда "Роуминг" хизмати 65дан ортиқ мамлакатларда тақдим этилмоқда.

"Электрон ҳукумат" тизимлари ривожлантириш маркази билан ҳамкорлик тўғрисида имзоланган Меморандум доирасида абонентларга давлат идораларининг 80та веб-сайтига бепул уланиш имкониятини берувчи "Халқ билан мулоқот" махсус хизмати киритилган.

Янгиликлар лентаси
0